#ИСЛОМ НОМОЗ ХИКМАТЛАРИ 5 БОБ Катта гуноҳлар-зино, арақ ичиш каби Аллоҳнинг ҳақига боғлиқ гуноҳлар бўлса, фақат ихлос билан қилинган тавба билангина ювилади. Аммо катта гуноҳлар – етимнинг молини ейиш, рибохўрлик, бировнинг обрўсини тўкишлик каби бандалар ҳақига боғлиқ бўлса, ўша ҳақларни ўз эгасига қайтарилмагунича ва уларнинг розилиги, кечириши олинмагунича ювилмайди. Мана шулардан келиб чиқиб, фарз намозларимизни ўз вақтида пухта таҳорат билан хушуъ ва рукуъларини жойига қўйиб ўқиб юрмоғимиз керак. Катта гуноҳларга эса умуман яқин келмаслигимиз лозим. Ибн Масъуд розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: «Бир одам бир аёлни ўпиб олди. Бас, Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам ҳузурларига кели
#ИСЛОМ НОМОЗ ХИКМАТЛАРИ 4 БОБ Абу Қатода розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: «Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Аллоҳ азза ва жалла: «Мен сенинг умматингга беш вақт намозни фарз қилдим. Мен ўзимга ўзим, ким уларни муҳофаза қилиб ўз вақтида ўқиб келса, албатта, жаннатга киритаман, деб аҳд бердим. Ким уларни муҳофаза қилмаса, Менинг ҳузуримда унга аҳд йўқдир, деди», деб айтдилар». Абу Довуд ривоят қилган. Шарҳ: Бу ҳадиси қудсийдир. Чунки, уни Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам Аллоҳ таолодан ривоят қилмоқдалар. Ушбу ҳадиси қудсийдан олинадиган фойдалар: 1. Аллоҳ таоло Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи васалламнинг умматларига беш вақт намоз фарз қилгани. 2. Ким беш вақт намозини ўз вақ
#ИСЛОМ НОМОЗ ХИКМАТЛАРИ 3 БОБ Абдуллоҳ ибн ас-Санобиҳий розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: «Абу Муҳаммад Витр намози вожиб, деб даъво қилди. Бас, Убода ибн Сомит: «Абу Муҳаммад хато қилибди. Гувоҳлик бераманки, албатта, мен Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг: «Банда беш вақт намозни фарз вақтида, рукуъ-хушуъни жойига келтириб ўқиса, Аллоҳнинг зиммасида уни мағфират қилиш аҳди бўлур. Ким қилмаса, унга Аллоҳнинг зиммасида аҳд бўлмайди. Хоҳласа мағфират қилади. Хоҳласа азоблайди», деганларини эшитганман», деди». Абу Довуд ва Насаий ривоят қилишган. Шарҳ: Аввало ҳадиснинг ровийcи Абдуллоҳ ибн ас-Санобиҳий розияллоҳу анҳу билан яқиндан танишиб олайлик: Абдуллоҳ ибн ас-Санобиҳий улуғ
#ИСЛОМ НОМОЗНИНГ ХИКМАТЛАРИ 2 БОБ Анас розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: «Набий соллаллоҳу алайҳи васалламга Исро кечасида эллик вақт намоз фарз қилинди. Сўнгра қисқартирилиб, беш вақтга келтирилди. Кейин эса: «Эй, Муҳаммад, албатта, Менинг ҳузуримда гап ўзгартирилмайди. Албатта, сенга ушбу бештада элликтанинг (ажри) бор», деб нидо қилинди». Бешовларидан фақат Абу Довуд ривоят қилмаган. Шарҳ: Исро кечаси ҳақида Қуръони Каримда бутун бошли «Исро» сураси бор. Шунингдек, бу ҳодисани муфассал баён қилинган ҳадиси шарифлар ҳам кўп. Ҳаммаси иншааллоҳ ўз ўрнида ўрганилади. Ҳозир эса маълумот учун қисқача қилиб қуйидагиларни билиб олсак кифоя. «Исро»нинг луғавий маъноси – кечаси сафар қилиш де
#БОЛАНГИЗНИ АСРАНГ Болани телефонга қарамликдан қутқариш мумкинми? Мутахассислар бу бўйича тавсиялар эълон қилди ХХI аср эпидемияси дея таърифланувчи номофобия касаллиги, телефонга қарамлик, ундан айрилиб қолишдан қўрқув ҳисси пайдо бўлиши билан кечади ва ҳозирда кўпроқ болалар ва ўсмирларда учрамоқда. Ушбу фобиядан азият чекадиган инсон асабий, диққатини жамлай олмайдиган бўлиб қолиши мумкин. Шунингдек, бу ҳолат қўлида телефон бўла туриб, ундан фойдаланиш учун имкон (уяли тармоқ сигнали ёки Wi-Fi) бўлмаслиги сабабидан ҳам юзага келади. Энг ёмони, телефондан узоқ вақт давомида бетартиб фойдаланиш инсоннинг ҳам жисмоний, ҳам руҳий саломатлигига жиддий таъсир кўрсатади. Гаджетлар қар