Турп – силга даво
Маълумки, турпнинг 3 хил тури бор: қора (қишки) турп, яшил (Марғилон) турп ва дайкон (япон) турпи.
Турп таркибида С, Е, К, Д, Р ва В гуруҳидаги барча витаминлар мавжуд. Бир дона турпда 1,9 г оқсил, 0,2 г ёғ, 6,5 г углевод бор. Бундан ташқари, турп таркибида қанд, оқсил, клечатка, ферментлар, холин, каротин ва калий тузи, кальций, магний ва фосфор элементлари ҳам етарличадир.
Халқ табобатида турп ва асал аралашмаси ҳар хил жароҳат ҳамда яраларга малҳам ҳисобланади. Қайнатиб пиширилгани шамоллашга қарши, пешоб ҳайдовчи, балғам кўчирувчи, томоқ ва ўпка касалликларига даво сифатида фойдаланилади.
Ибн Сино бобомиз «Тиб қонунлари» китобида турп ҳақида маълумот бераркан саримсо