2007 йилнинг қиш фасли эди. Тошкент шаҳар Шайҳонтоҳур тумани “Иппакчи” маҳалласида яшовчи, “Эрк” Демократик Партиясининг бош котиби, Атаназар Арифов хонадонида, 27 та Марказий Кенгаш аъзолари иштирокида, навбатдан ташқари пленум бўлиб ўтди. Бу пленум “Иш”ида битта масала қўриб чиқилди. Яъний, “Ўзбекистон Республикаси Президентлигига” партия номидан номзодлар кўрсатиш ва “сайлов олди компанияси” даврида, 20 мингта имзо йиғиш ва уни топшириш масаласи муҳокама қилинди. Йиғилиш давомида битта принцип асосида энг долзарб масала устида муҳокама қаттиқ бўлди. Айнан шу йилнинг октябрь ойигача, “имзо варақа”ларини топшириш ва “ЭРК” Демократик Партияси номидан, президентликга номзод кўрсатиш масаласи, “кун тартиби”да қўйилган эди. Бош котибимиз, Атаназар Арифов аввал бу масалани ҳал қилишдан олдин, энг катта муаммо ҳақида гапиришни лозим топди. “...Барча вилоят, шаҳар, қишлоқ ва овуллардан 20 мингта имзо йиғишимиз керак. 1990 йилларда “ЭРК” партиясининг 65 мингдан ошиқ аъзоси бор эди. Ҳукуматни тайзиқ ва таъқибларидан кейин, қанчадан-қанча аъзоларимиз қамалди ва борлари эса, партиядан ҳукуматга ўттиб кетишди. Ўз сўзи ва принципи устида қаттиқ турган аъзоларимизлар эса, қамоқхоналарга ташланди. Ҳозирги кунгача еттиб келган, эски аъзоларимизни жойларда бориб топишимиз ва янги партия аъзолигига ҳам қабул қилишимиз керак. Шу катта муаммони ечмасак, бизни бугунги йиғилишда айтган гапларимиз қолиб кетайверади. Лекин уни ижросини тез кунларда таъминлашимиз даркор...”деб айтди. Шундан сўнг, 27 та Марказий Кенгаш аъзолари, “кун тартиби”даги масала юзасидан ўз фикрларини билдиришди. Шу билан, “навбатдан ташқари пленум” ўз “Иш”ини якунлади...
Мен “ЭРК”партиясининг янги аъзоларидан бириман. Бу партияга 2003 йил аъзо бўлиб киргандим. Партиянинг олдинги “аъзолдари”ни мен мутлоқ билмасдим. Сурхондарё вилоятининг Бойсун туманига келганимдан сўнг, Бойсун тумани Хокимлигида, “Ўзбекистон Ҳалқ Демократик Партияси”нинг собиқ раҳбари бўлиб ишлаб кетган, Файзулло Ҳамдамов билан суҳбатлашдим. Унинг сўзига қараганда эса, “Сурхондарё вилояти бўйича, “ЭРК” партиясининг раҳбари, “Бойсун Овози” газетасининг бош муҳаррири Ҳайрулло Султонов эди. Кейин у партиядан кетди. Уни жойига эса, фольклоршунос ва эътнограф, “Шалола” ансамбилининг бадиий раҳбари, Ҳолиқ Ҳурсандов сайланган эди. Шу партиянинг муҳри ва штампи Ҳайрулло Султоновгами-ди ёки, Ҳолиқ Ҳурсандовгами-ди аниғини билмайман. Ўша даврларда улар кўп тортишиб юришган эди. Ҳайрулло Султонов, Ҳолиқ Ҳурсандовга партияни ишларини топширишни ҳоҳламас эди. Чунки, Ҳолиқ Ҳурсандов ўтта айёр, “иччимдан топ!” ўтта “мавҳум” одам эди...”деб айтдилар. Шундан сўнг, мен “Бойсун Овози” газетасининг бош муҳаррири бўлиб ишлаган, Ҳайрулло Султонов билан учрашдим. У ҳам, Файзулло ака Ҳамдамовни гапини тасдиқлади. Кейин, мен “Шалола” ансамбилининг бадиий раҳбари ва “Ўзбекистонда ҳизмат кўрсатган, Маданият ходими” унвонига эга бўлган, Ҳолиқ ака Ҳурсандов билан учрашдим. Мен Ҳолиқ акани аввалдан яхши билар эдим. Бу инсон! 2003 йили “Эрк” демократик партиясининг “Бешинчи Қурултойи”да Сурхондарё вилоятидан бир автобус одамни олиб бориб, аввалги партия аъзоларидан бири бўлмиш, Самад Муродни тарафида бўлиб, Ташановлар бошчилигида, “провокация” уюштирган эди. Бу “провокация”да бойсунликлардан “Эзгулик” нодавлат ва нотижорат ташкилотининг раиси, Ҳаким Пўлатов, Адвокат ва ўқутувчи опамиз, Ҳолида Шойимова ва бошқалар бор эди. Ҳолиқ Ҳурсандов билан мени орамизда кейинги вақитларда анча совуқлашиб ва таранглашиб қолган эди. Шундайга ҳам, Ҳолиқ акани уйига бордим. Ҳолиқ ака билан анча суҳбатлашдим. У кўп ҳазил мутойибани яхши кўрар эди. Ҳар бир гапини орасида, “Сиз ҳам, ўша Муҳаммад Солиҳ тарафида бўлиб кетдингиз? Сиз ҳали ёшсиз ва ғўрсиз?...” деб “пичинг” қилди. Кейин мен асосий масалага ўтдим. Ундан партиянинг “Муҳр” ва “Штампи”ни сўрадим. Ҳақиқатдан ҳам, унинг қўлида бор экан. Менга партиянинг барча ҳужжатларини кўрсатди. Ундан ташқари, “ЭРК” партиясининг Сурхондарё вилояти бўйича аъзолари рўйҳати бор экан. Уларни ҳам кўрсатди. Лекин... У менга битта талабни кундаллам қўйди. Яъний, бу-талаб! “Ултуматим” эди! “Агар Сиз, бизни тарафимизда бўлсангиз, мен барча ҳужжат ва штамп ҳамда муҳрларни Сизга топшираман. Менга кераги йўқ!...” деди. Шунда мени жаҳлим чиқиб кетди ва Ҳолиқ Ҳурсандовга шундай дедим: “Бу партиянит мулки? Сизни шаҳсий мулкингиз эмас? Ҳужжатларни берсангиз беринг? Бермсангиз ҳам, бу ҳужжатлар арҳивда қолиб кетади. Бир кун эмас, бир кун албатта ҳақиқат тантана қилади...”деб уйидан чиқиб кетдим. Шундан сўнг, ундан ҳеч нарса чиқмаслигини билардим. Энг ачинарлиси партияни низоми ҳам, муҳри ва штампи ҳам қўлимда йўқ эди. Битта йўл қолди! У ҳам бўлса, қўлимдаги “имзо варақа”ларни олиб, Бойсун туманнига қарашли бўлган, барча маҳалла, қишлоқ ва овулларда бўлиб, бир ўзим имзо йиғдим. Имзо йиғиш анча машаққат бўлди. Ҳар куни орқамдан, “одам” қўйилган эди. Буни олдиндан сезгандим. Менга қарши бўлган, бойсунликлар ўша вақитда жуда ҳам кўп эди. Ўша давирда “Президент сайлови компанияси” олдидан, “Старть” берилган вақт эди. Қолган муҳолифатни янчиб таг-томири билан суғориб ташлаш масаласи кўндалам қилиб қўйилган эди. Бу ишда сотқин ва ҳоинлар ҳар қадамда учрар эди. Бироқ...Ҳалқимиз янгиликка жуда ҳам ташна эди. Оддий халқ! Қандай бўлмасин, Ислом Каримов ҳукумат теппасидан кетса бўлгани эди. Ҳалқ жуда ҳам, эзилган, абгор ҳолатда эди...
Шундан сўнг, мен Бойсун туманнинг барча қишлоқ ва овулларини яйлов кезиб ўтганимдан кейин, асосий “имзо варақаси”ни тўлдириб бўлганимдан сўнг, Бойсун тумани ИИБининг ўша вақитдаги бошлиғи, Фахриддин Кенжаев ва Бойсун туман прокурори Мавлонжон Умаров ва МҲҲининг ўша вақитдаги раҳбари, намангагнлик “Аббос Набиев”лар томонидан босим кучайтирилган эди. Бу ишда ўша эски тарафкаш, “муҳолифат”чи Ҳолиқ Ҳурсандов, Ҳаким Пўлотов ва Холида Шойимова ҳамда бошқалар мени устимдан “юмолоқ” ариза уюштиришди. Уларнинг аризалари туман прокурори “назорати остида” ва туман ИИБи ижро этиш керак эди. Аммо...Аллоҳ унга изн бермади. Чунки, мен асосий имзоларни йиғиб бўлган эдим. Фақат битта йўл қолган эди. Тўпланган “имзо варақа”ларни соғ-саломат “ЭРК” партиясининг бош котиби Атаназар Арифовга олиб бориб бериш керак эди. Лекин...Менинг ота-онамнинг уйи, ИИБи ва МҲҲи томонидан қаттиқ назорат остида олинган эди. Мен Тошкент шаҳрига кетаётган вақтимда, “Дарбанд” постида тўҳтатиб қолишди ва автобусдан шаҳсимни тасдиқловчи, поспортимни олиб қолишди. Ўша вақитлар поспортсиз юриб бўлмас эди. Унинг устига эса, Сурхондарё вилояти Афғонистон билан чегарадош. Ҳуллас! Мени ИИБига олиб келишди. “Нима сабабдан?”, “Нима учун?” каби саволлар бор эди. Аммо... Улар “сабаб” топишолмади. Мени роса ИИБига қарашли бўлган, “крмонологь” итлар билан текширишган эди. Улар гўйёки, мендан “гиёҳванд моддаси бор!” деган “мақсад”да текшириш ўтқазишган эди. Сумкаларимни астар-устун қилишди. Кийм-кечакларимни текширишди. Туман ИИБи Марказига қарашли бўлган, “вақтигнчалик сақлаш бўлими”га олиб келиб, қип-ёлонғоч ҳолатда текширишди. Бирон нарса топилмади! Шунда мен ИИБининг бошлиғи, Фаҳриддин Кенжаевдан прокурорни чақириб беришни талаб қилдим. Улар прокурорни чақириб беришмади. Ҳаммаси “бир табоқдан ош ейди ва бир тешикка сийадиган” икки оёқли маҳлулар эди. Шу куни кеч соати 20-00 гача оч ва ёлонғоч ҳолатда ИИБида ушлаб туришди. Кейин эса, 21-00ларда Бойсун тумани “Жиноий ишлари бўйича суди”нинг биносига олиб келишди. Улар мени “ИИБи ходимига бўйсинмади ва уларни ҳақорат қилди” деб “протокол” тузиб, ЎзМЖТКсининг 194 ва 89 моддаларини қўллаган ҳолда, 5-суткага қамашди. Уйдагиларимиз бундан ҳабардор эмас эди. Чунки, улар мени “Тошкентга кетган!” деб билишар эди. Кимдир отам, Ҳабибулло Тиллоевга бориб айтган экан. Отамнинг жанжалидан кейин, судья ва ИИБининг бошлиғи, Фахриддин Кенжаевлар мен турган, “карсерь” хонасига кириб келишди. Уч кун “ўттириб” чиқиб кетдим....
Мен йиққан “имзо варақаси” бошқа инсоннинг ҳатти-ҳаракати билан, унинг партияга бўлган садоқати туфайли, Атаназар Арифов қўлига бориб етган экан. Жуда ҳурсанд бўлдим! Бироқ...Менинг ҳурсандчилигим узоққа чўзилмади. Партияга бўлган содиқ инсон, бу дунёни эрта тарк этди. Нега бундай бўлганни билмайман?! Жуда ёш йигит эди! “Ўлим-Ҳақ!”деганларидек, ҳар бир қўлга киритилган, “қувонч ва лаҳза” қурбонликсиз бўлмайди. Бу-албатта аччиқ ҳақиқат!...
Фахриддин Тиллаев.
Присоединяйтесь к ОК, чтобы посмотреть больше фото, видео и найти новых друзей.
Нет комментариев