Предыдущая публикация
Орзу сароб.
Холим хароб.
Жоним бу тоб.
Қайлардасан.
Қароғим ёш.
Қолмади дош.
Эй қалам қош.
Қайлардасан.
Мажнун кўйим.
Сарғиш рўйим.
Райхон бўйим.
Қайлардасан.
Суйганим рост.
Куйганим рост.
Қайт илтимос.
Қайлардасан.
Туним бедор.
Куним бемор.
Ўлдирма зор.
Қайлардасан.
Жонда жабр.
Синди сабр.
Айтгин ахир.
Қайлардасан.
Сендан йироқ.
Қийнар фироқ.
Билмам бироқ.
Қайлардасан.
Байтимга ғам.
Бўлди хашам.
Жоним бу дам.
Қайлардасан.
Ишқим сароб.
Бўлдим хароб.
Жоним бу тоб.
Қайлардасан.
Ғуломжон Нормат.21*01*2018-й
Присоединяйтесь к ОК, чтобы посмотреть больше фото, видео и найти новых друзей.
Комментарии 3
Yo'llarim qordek oq
O'tmoqdaman toq
Qaylardasan