ОНА ҚАЛБИ...
Бундан кўп йиллар аввал бир нарсадан қаттиқ изтиробга тушдим.
Уч кеча кундуз деярли ухламадим.
Ҳеч ким билан гаплашмай қўйдим...
Шунда онам кўзимга узоқ термулиб ўтирди-да, бундай деди:
- Ўғлим! Сен учун менинг жони -жаҳоним оташ алангага айланиб ёниб кетганида бошқаларнинг этагини учи ҳам тутамайди! Нега мени бунчалик куйдирасан, болам?!
...Онамнинг ўша гапларини эсласам, ҳар гал томоғимга бир нима тиқилиб қолаверади...
ЎТКИР ҲОШИМОВ
"Дафтар ҳошиясидаги битиклар" китобидан.
ЎЗ УЙИМГА СИҒМАЯПМАН.
(электрон почтамга келган мактуб).
-Мен катта бир оилани учинчи фарзандим эдим.
Ота онамиз тириклик чоғларида бизни оиламиздек аҳил иноқ оила маҳаламизда саноқли эди десам,-мени бошимдан кечирганларимни эшитиб балки ишонмассиз,балки қизларингизга тўғри тарбияни берганингизда хозир шу аҳволга тушиб қолмасдингиз,деб ҳам ўйлашингиз мумкиндир,лекин нима бўлганда ҳам мен шу пайтгача бирор кун ўзимни ўйлаб яшаганим йўқ фақат қизларимни келажаги учун,уларни бе каму кўст ўстириб улғайтириш учун жон жаҳдим билан ўз соғлигимни ўйламай,ўзимни ўтга чўғга уриб халол меҳнат қилиб,оҳири мехнатларим роҳатини кўриш ўрнига, соғлигим юқолгач ўз уйимга сиғмай қолаётганим учун ушбу ма