Кафансиз мурдалар атрофи мозор.
Ҳар қадам, алдовдан чекибон озор,
Айт эй, парвардигор кимман мен асли.
Яккалаб қўймоқда баҳорнинг фасли.
Бойчечак кўзда ёш йиғлар боғларда,
Сўндирди дилини ўйнар чоғларда.
Тусини англолмай қолди доғларда,
Гуллаган боғлари хазонли хасли,
Недан яралгандур ёвузлар насли.
Мажнундан қилмоқда лайлолар ҳазар,
Ўз тақдирин ўзи амалда ёзар.
Аллоҳ солиб турса ҳолимга назар,
Балки учрагай бир дўст, ёр вафоли,
Ибога бой бўлар, балки ҳаёли.
Ҳаёлим аслида ўзимга душман,
Ҳар ишнинг охири бўлади пушмон.
Балки шу хаёл деб жуда ҳам хушман,
Айбдор эмаслар йилларнинг фасли,
Қалбимда маюслик хукмдир асли.
Махлуқни севгандай ул соҳибжамол,
Паришон ҳаёлда юрар бемалол.
Севгидан фожиа ё келса ажал,
Баридан бир пасда бўлганда жудо,
Чиқарми жон ила дилимдан садо.
Табиат табини қилдими хира,
Изн бермас изғирн баҳорга сира.
Қорлар маликаси бўлдими ё тура,
Очилиб музлайди чечаклар фасли,
Недан яралмиш қахратон асли.
Ориф Сурхон.
10/05/24...
Присоединяйтесь к ОК, чтобы посмотреть больше фото, видео и найти новых друзей.
Комментарии 50
Дўстим ташаккур эътибор учун катта рахмат сизга. Саломат бўлинг доим.
София опа саломат бўлинг доим.
Эътибор учун.
Акам ташаккур сизга саломат бўлинг доим.
Bundan dilozordir odamzod nasli....
Assalomu alaykum jigarim sog' omonmisiz
Ijodiy barkamollik va zafarlar tilayman!...
Катта рахмат сизга жигарим ажойиб мавзу боб ёзишмалар учун саломат бўлинг доим.