Бир бола отасидан:
- Қандай қилиб хақиқий эркак бўлиш мумкин- деб сўраб қолди.
Отаси:
- Имтихондан ўтиш керак.
- Қандай қилиб.
- Масалан, ўрмон ичкарисида бир кеча қолишинг мумкин. Қўрқмасанг хақиқий эркак деб хисоблайман.
- Ман қўрқмайман, кетдикми?
Болани отаси ўрмон ичкарисига олиб кирди.
Уни кўзини латта билан бойлаб деди:
- Агар хақиқий эркак бўлмоқчи бўлсанг, кўзларинг бойланган холатда бир ўзинг ўрмонда туни билан ўтириб чиқишинг керак. Эрталаб биринчи қуёш нурини кўзинг сезмагунча белбоғни ечмайсан. Қўрқмасдан сабр қилиб ўтирасан. Шунда сен хақиқий эркак бўласан.
Ота ўғлига омад тилаб хайрлашди.
Бола ёлғиз қолди. Қоронғу тушганда хар хил овозлар эшитила бошлади. Йиртқич хайвонлар