Кўплар жинси шим кийган билмам ёши
нечада?
Кийиб олган куйлаги баданини ёпмайди,
Билиб қўйинг бундайлар Жаннатдан жой
топмайди.
Эсингизни борида йиғиб олинг ҳаёлни,
Жаханнамда ёқади очиқ юрган аёлни.
Товба баъзи эркаклар қулоққа балдоқ
таққан,
Бундайин разил иллат билмам
кимлардан юққан.
Уялмасдан баъзилар лабин бўяб
олишган,
Соч ўстириб кимлардир қизга ўхшаб
қолишган.
Қариялар ҳам ҳатто ибодатни қилмайди,
Чойхонада чой ичиб масжид қайда
билмайди.
Зино қилиб юрибди оилали эркаклар,
Баъзи ёмон жувонлар бундайларни
етаклар.
Кўча-кўйда қиз-йигит хоҳлаганин
қилади,
Бунинг ёмон ишлигин барча ўтган
билади.
Билиб туриб жимгина парво қилмай
ўтади,
Бундайларни бир куни аниқ замин
ютади.
Хақни билмай кўпчилик тинмай гуноҳ
йиғади,
Ё алҳазар баъзилар тўйсиз бола туғади.
Баъзиларнинг аёли мусофирда юрибди,
Даюс эрчи уйида бола қараб турибди.
Акасини ёмонлаб ука юрар гап ташиб,
Эх кўзи кўр бандалар қайга борасиз
шошиб.
Присоединяйтесь к ОК, чтобы посмотреть больше фото, видео и найти новых друзей.
Нет комментариев