Предыдущая публикация
Олим бўлма майлига, одам эди десинлар,
Офтоб эмас, бир чироқ ё шам эди десинлар,
Калта бўлса қўлинг гар, буғдой нонинг бўлмаса,
Буғдой сўзинг улашгил, Ҳотам эди десинлар.
Ёринг бўлса, онангга бўлиб берсин ошини,
Ўғлинг эса эл аро букмасин ҳеч бошини,
Қизинг бўлсин чинни гул, кўрмагил кўз ёшини,
Энг зўр одам дунёда отам эди десинлар.
Ўтар бўлсанг оламдан, қўшнинг йиғлаб турса бас,
Битта дўстинг соғинса, хўрсиниб оҳ урса бас.
Маҳаллангда бир ғариб гоҳо эслаб юрса бас,
Мотамингни ҳақиқий мотам эди десинлар.
Рустамжон УММАТОВ.
Присоединяйтесь к ОК, чтобы посмотреть больше фото, видео и найти новых друзей.
Комментарии 22
Мотамингни ҳақиқий мотам эди десинлар.
Офарин!