Ибодат
Мусулмон кишига фарз амаллар ва ибодатларнинг улуғроғи қайсилар?
Улуғроғи бешта амалдир. Биринчиси – Аллоҳ таолонинг борлигига, ҳар бир сифатига ва Ислом динига, буюрилган ҳар бир ҳукмнинг ҳақлигига ишониш. Иккинчиси – ҳар куни беш вақт намоз ўқиш. Учинчиси – рамазон ойи давомида ҳар куни рўза тутиш. Тўртинчиси – ортиқча молидан ҳар йили бир марта муҳтожларга закот бериш. Бешинчиси – қурби етса, умри давомида бир бора Маккаи Мукаррамага бориб ҳаж қилиш.
«Эй мўминлар, Аллоҳдан қўрқинглар, тўғри сўзни сўзланглар! (Шунда Аллоҳ)
ишларингизни ўнглар ва гуноҳларингизни мағфират қилур. Ким Аллоҳга ва Унинг пайғамбарига итоат этса, бас у улуғ бахтга эришибди» (Аҳзоб: 70, 71).
Сўзларнинг рости Аллоҳнинг Китоби, йўлларнинг яхшиси Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг йўллари, ишларнинг ёмони (динда) янги пайдо қилинганлари, (динда) янги пайдо қилинган барча нарса бидъат, барча бидъат залолат, барча залолат эса жаҳаннамга элтгувчидир.