Пешонага ёзилгани шу эканда...
« Бир муҳаббат қиссаси »
/ 2- қисм /
Бобур билан Диёра бирга бўлишганида вақтни қандай ўтганини ҳам сезишмай қолишарди.
Диёрани уйидагилар Бобурни қизини синфдошлиги учун эътибор беришмасди , "шунчаки синфдошлиги учун иноқдир " деб ўйлашарди , негаки Диёрани олдига мактабни битирганидан бери ҳам ҳамма синфдош болалар ва қизлар келиб кўча бўйида гуринглашиб туришарди . Ҳар байрамларда йиғилишиб бирортасини уйида базм қуришарди. Диёрани дадаси ҳам қизини яккаланиб қолмасин деб бу базмларга бир икки соатга жўнатарди. Қизини эс ҳушликлигига оиласини юзини ерга қаратмаслигига ишонар эди. Диёра ҳам шу ишончга лойиқ қиз эди .
Тўғрисини айтганда Диёранинг