У пайгамбар бизнинг пайгамбаримиз МУХАММАД саллаллоху алайхи ва салламдирлар. Оталарининг исми Абдуллох. Оналарининг исми Омина. Боболарининг оти Абдулмутталиб. Пайгамбаримиз Курайш кабиласидан, Хошим уругидан, Иброхим пайгамбар авлодларидан бўладилар. Пайгамбаримизнинг отларини эшитганда«Соллаллоху алайхи ва саллам»,дейилади. Мухаммад саллаллоху алайхи ва саллам Фил йилида (570 йил) Макка шахрида тугилдилар. Оталари у киши тугилмасларидан аввал вафот этганлар. Пайгамбаримиз 6 ёш бўлганларида оналари хам вафот этдилар. Мухаммад саллаллоху алайхи ва саллам ёшликларидан етим бўлиб ўсдилар. Аммо у киши жуда хам одобли бола эдилар. Болалик пайтларида хам бошка болаларга ўхшаган ўйинкарок эмасдилар. Cахрога чикиб одамларнинг кўйини бокиб берардилар. Катталарга ёрдамлашиб юрардилар. У кишини хамма яхши кўрарди. 40 ёшга етганларида Аллох Мухаммад алайхис-саломга пайгамбарлик берди. Жаброил фаришта келиб пайгамбаримизгаИСЛОМдинини ўргатдилар. АллохданКУРЪОНномли китобни олиб кела бошладилар. Аллох Мухаммад саллаллоху алайхи ва салламниРАСУЛУЛЛОХ(Аллохнинг элчиси), деб атади. Аллох у кишига аввал ўз якинларини Исломга чакиришни буюрди. Кейин Курайш кабиласини, ундан сўнг хамма одамларни Исломга даъват килиш кераклигини айтди. Расулуллох одамларни иймонга чакиришга бошладилар. Аввалига озгина одам мусулмон бўлди. Кўп кишилар Расулуллохга карши чикдилар. Мушриклар у зотни масхаралаб, хакоратлар килдилар. Мусулмон бўлганларни азобладилар, баъзиларини ўлдирдилар. Шундан сўнг мўминлар Пайгамбаримиз билан Маккадан Мадина шахрига кўчиб кетдилар. Расулуллох яна сабр билан барча одамларни Исломга даъват килавердилар. Мусулмонлар борган сайин кўпайиб бордилар. Кофирлар бундан аччикланиб, мусулмонларга карши уруш бошладилар. Пайгамбаримиз ва мусулмонлар Аллох йўлида жиход килишди. Аллох уларга ёрдам берди. Мусулмонлар кофирлар устидан галаба козондилар. Нихоят, араблар ва жуда кўп халклар Ислом динига киришди. Мухаммад саллаллоху алайхи ва саллам 23 йил пайгамбарлик килдилар. Аллох буюрган вазифани чиройли килиб бажардилар. Расуллуллох 63 ёшларида Мадина шахрида вафот этдилар.
Присоединяйтесь к ОК, чтобы посмотреть больше фото, видео и найти новых друзей.
Комментарии 3