Предыдущая публикация
Ҳеч устидан кулмагин.
Қизинг бўлса, фоҳишани
Сира мазах қилмагин.
Гадо кўрсанг кўчада,
Уриб тепиб ўтмагин.
Соқовга савол бериб,
Кулиб жавоб кутмагин.
Гарангни карсан дема,
Жиннига тош отмагин.
Қайтар дунё қайтармиш,
Бу гуноҳга ботмагин.
Йиғлаб юрган ғарибни,
Кимдир кулса изидан.
Ўзига хам қайтади,
Ўғли ёки қизидан.
Яхшилик қил чин дилдан,
Йўл бермагин миннатга.
Кибрли мақтанчоқлар,
Кирмас экан жаннатга.
Биров кийимига қараб,
Ўзингча берма баҳо.
Шароити шундайдир,
Балки ўзи бебаҳо.
Сени яратган Aллоҳ,
Уларнинг хам худоси.
Етти осмонга етар,
Мазлумларнинг дуоси!..
Дуода эсланг...
Присоединяйтесь к ОК, чтобы посмотреть больше фото, видео и найти новых друзей.
Комментарии 3