Арабистоннинг Макка шаҳрига бордим. У жойда мени Аллоҳ учун тутинган қиёматли дугоналарим кутиб олдилар. Улар билан учрашиб бироз суҳбат қурганимиздан сўнг, бир дугонамиз бизни уйида меҳмон қилишларини айтди ва уйига бошлаб кетди.
Дугоналар йиғилишиб узоқ суҳбат қурдик. Меҳмондорчилик ҳам жойида бўлди. Мени кутиб олишга чиққан дугоналар аста мезбондан рухсат сўраб уй уйига тарқала бошладилар. Мен ҳам аввалдан ўрин банд қилинган меҳмонхонага жўнаб кетишимни айтдим.
Аммо мезбон бугун уларникида тунаб қолишимни қаттиқ илтимос қилиб туриб олдилар. Бошқа дугоналаримиз ҳам мезбонни илтимосини маъқуллашди. Мен рад қилолмай дугонамникида тунаб қолишга рози бўлдим. Биз дугонам билан узоқ суҳбат қуриб ўтирдик. Бироқ дугонам ҳожасини ишдан қайтадиган вақти бўлганини ва мени бироз вақтга ёлғиз қолдиришини айтиб чиқиб кетди.
Орадан ярим, бир соат вақт ўтди. Хонага бир аёл кириб келди. Хонага аёлнинг атиридан жуда ширин ифор таралди. Мен у аёлга ҳайрон бўлиб термулиб турардим. Аёл кулиб юборди ва “Опажон, танимадингиз-а?“ – деди.
Во ажабо!! Одам шунчалар ҳам ўзгарадими? Гўёки уй бекасини кимдур алмаштириб қўйгандек эди. Сочи дид билан турмакланган, юз-кўзларига гўзал равишда оро бериб бўялган, баланд пошнали пойафзал ва эгнида қимматбаҳо матодан тикилган ҳарир кўйлак, тақинчоқлари янада гўзаллаштириб турарди. Мени қаршимда ҳурилиқо жуда гўзал аёл турарди. Мен таърифга сўз топа олмай табассум қилдим.
– Ҳожамни (эр) ишдан келадиган вақти бўлди, деди.
Мен ҳайрон бўлиб.
– Ҳожангиз олисга узоқ муддатга кетганмидилар? – деб сўрадим.
У кулиб...
Эрта тонг ишга кузатганман. Сизларда аёллар ҳожасини ишга биз каби кузатиб, ишдан уйга қайтишларини ҳам биз каби кутиб олмайдиларми? – деди.
Мен...
“Ҳа албатта, шунақа“ дедиму, ўзимдан ўтганини ўзим билдим.
Дугонамни кўзларида меҳр-муҳаббат, ҳурмат ва соғинч учқуни чақнаб турарди. Очиқ юз ва табассум билан ҳожасини қарши олишга ошиқарди.
Ҳовлини бошқа хонасини дид билан безаган дугонам ҳожасини меҳмондек кутиб олиб, хизматида хурсандлик билан елиб югурарди..
Эрта тонг хам шундек гўзал ҳолатда, очиқ юз билан ҳожасини ишга кузатган дугонамни хонадони бахт ва муҳаббатга лиммо-лим эди.
Дунёда аёлларни хунуги бўлмаслигига, фақатгина ҳожаси (эри) учун ўзига оро бериб, ўзини парваришламайдиган аёллар борлигига амин бўлдим..
Наҳот бизни аёлларимиз кўчага ўзгалар учун ўзларига оро берадилару. Ҳожасини унутадилар...
Энг яхши кийимларни кўча учун, меҳмондорчилик учун киядилару, ўз ҳожаси учун эса йўқ.
Азиз опа-сингиллар!
Эй Аллоҳнинг Росули, аёлларнинг қандоғи энг яхшисидир? - дейилди. Қачон назар солса, сурур бағишлайдигани. Қачон амр қилса, итоат қиладигани ва эрига ўз жонида ва молида у ёқтирмайдиган нарса ила хилоф қилмайдигани – дедилар.
Присоединяйтесь к ОК, чтобы посмотреть больше фото, видео и найти новых друзей.
Нет комментариев