40) 4-ШАРТ: БУ КАЛИМАГА ТИЛ БИЛАН ИҚРОР БЎЛИШ. Бухорий ва Муслимда келган ҳадисда Росулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам шундай буюради: “Инсонлар “ЛАА ИЛАҲА ИЛЛАЛЛОҲ МУҲАММАДУР РОСУЛУЛЛОҲ” дегунига қадар улар билан курашмоқликка амр қилиндим.” Имом Нававий саҳиҳ Муслимга ёзган шархда: “Калимайи тавҳидни иқрор (оғиз ила) айтиш иймоннинг шартидир.” дейди. Ибн Таймийя: “Калимайи шаҳодатни айтиш имкони бўлган ҳолда айтмаган киши, мусулмонларнинг иттифоқи ила кофирдир.” (“Мажму ал фатово” 7/609). Диққат этилса, ҳамма калимайи тавҳид ила алоқали ҳадисларда умумий ҳолда “Ким деса” ёки “Ким айтса” каби, оғиз билан айтишликка иш
39 3-ШАРТ: БУ КАЛИМАГА ШАК-ШУБҲАСИЗ ЯҚИНИЙ ИШОНИШ. Калимайи тавҳиднинг инсонга фойда бериши учун, шак ва шубҳалардан узоқ бўлиб яқин (аниқ) ишонч билан айтилиши лозимдир. “Албатта, ҳақиқий мўминлар Аллоҳга ва Унинг Росулига иймон келтирган, сўнгра шубҳа қилмаган ва Аллоҳнинг йўлидан моллари ва жонлари билан жиҳод қилганлардир. Ана ўшалар, ўшаларгина (иймонида) содиқлардир” (Ҳужурот:15). Аллоҳ оятда фойда берадиган иймоннинг қандай бўлишини ва бу иймонда содиқ (яъни рост сўзлаган тавҳид калимасини ҳақиқатини билиб сўзлаган ва шу калима устида сабот сабр билан) туришликни ҳамда сиддиқларнинг иймонининг шубҳасиз иймон эканли
38 “...“Ким Менинг зикримдан юз ўгирса, албатта, унга торчилик ҳаёти бўлур ва қиёмат куни уни кўр ҳолида тирилтирурмиз”, деди” (Тоҳа:124). “Роббиси оятлари ила эслатилганда, улардан юз ўгириб, ўзи қилган (гуноҳ) ларни унутган кимсадан ҳам золимроқ одам борми?! Албатта, биз у (Қуръон) ни англамасликлари учун уларнинг дилларига пардалар ва қулоқларига оғирлик қилиб қўйдик. Агар уларни ҳидоятга чақирсанг ҳам, ҳаргиз ҳидоят топмаслар” (Каҳф:57). “Осмонлару ерни ҳамда улар ўртасидаги нарсаларни фақат ҳақ ва белгиланган муддат ила яратдик. Кофирлар бўлса, ўзлари огоҳлантирилган нарсадан юз ўгирувчилардир” (Аҳқоф:3). Буюк Аллоҳ
36 2- ШАРТ: ИЛМ УСТИДА БУ КАЛИМАНИ ҲАҚИҚАТИ БИЛАН БИЛИШЛИК. Калимайи тавҳид фақат оғизда қуруқ такрорланиб юрилгани билан, у ўз эгасисига фойда келтирмайди. У илм ва ишонч устида айтилиб, моҳияти ва маъносини тушуниб, қалб билан ҳис қилиб, амалда шартлари бажарилсагина фойда беради. Аллоҳ субҳанаҳу ва таоло ҳам қулларининг бу калимани шу шаклда айтишларини истаган: “Бас, билгин: Аллоҳдан ўзга ибодатга сазовор зот йўқ, ўзингнинг, мўминларнинг гуноҳларини мағфират қилинишини сўра…” (Муҳаммад:19). Оятда Аллоҳ Росулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламдан калимайи тавҳидни илм устида айтишини ва уни идрок (тафаккур) этишини истаган