Изладиму тополмадим хақиқатни,
Юрагимга тумор қилиб садоқатни,
Ёлғони йўқ дунёларга кетсаммикан...?
Кузларингга боқиб кўксинг ўймайдиган,
Ишонтириб, сўнг йиғлатиб қўймайдиган,
Боғларида капалаклар ўйнайдиган,
Армони йўқ дунёларга кетсаммикан...?
Юракдаги ҳисларингни сийлагувчи,
Хар бандаси ишқдан ашор куйлагувчи,
Райхонлару ялпизлари бўйлагувчи,
Озори йўқ дунёларга кетсаммикан...?
Нафс аталмиш ботқоқларга ботилмаган,
Укасидан опага тош отилмаган,
Муҳаббату мехрлари сотилмаган,
Бозори йўқ дунёларга кетсаммикан...?
Гунохлардан гарданига дор илмаган,
Боласини хар кўчада хор қилмаган,
Онасини дийдорини ор билмаган,
Сарсони йўқ дунёларга кетсаммикан...?
Шайтонни ҳам алдагувчи йўлга солиб,
Рахмонини унутгувчи нафси ғолиб,
Нархи пулда ўлчангувчи қадри қолиб,
Арзони йўқ дунёларга кетсаммикан...?
Присоединяйтесь к ОК, чтобы посмотреть больше фото, видео и найти новых друзей.
Нет комментариев