Йиглаб келиб йиглаб кетамиз,
Қариликка бир кун етамиз.
Кимларнидир алдаб ўтамиз,
Эрта ким бор кимлар эса йўқ.
Иймонини сотсалар арзон,
Тўгри яшаш бўлдику армон.
Мол дунёга алданар инсон.
Эрта ким бор кимлар эса йўқ.
Бу дунёга барчамиз мехмон,
Дардлиларга топилур дармон.
Ким яшайди айтин беармон,
Эрта ким бор кимлар эса йўқ.
Баъзи кимлар игво қилишди,
Ўзин олий инсон билишди.
Тухмат қилиб қалбим тилишди,
Эрта ким бор кимлар эса йўқ.
Гам чекмайман ўтар бу кунлар,
Тош отса хам чиқмайди унлар.
Кўз ёшларим беркитар тунлар,
Эрта ким бор кимлар эса йўқ.
Қиёмат кун топарман панох,
Хакам бўлар ўшал кун АЛЛОХ.
Гийбат қилиб йигмангиз гунох,
Эрта ким бор кимлар эса йўқ .