Кунглини узолмас,уғил-қизидан.
Андухга туртиниб,ташлайди қадам.
Аёли хунг,йиғлаб қолар изидан.
Россияга қараб,йул олган одам.
Онаси дод солар,(агар бор булса)
Бу фалак мунчалар ситамкор булса,
Нахотки шер уғлим мардикор булса,
Россияга қараб йул олган одам.
Ким қутулмоқ истаб МИБдаги қарздан.
Яна ким,эр маъсул аталмиш фарздан.
Эркак булсалар хам,йиғлайди баъзан.
Россияга қараб йул олган одам.
Начора,шундайин битилмиш тақдир.
Аллохни тақдири,хар замон хақдир.
Кунгли оқдир унинг,йуллари оқдир.
Россияга қараб,йул олган одам.
Қора куз Узбегим,енг,ёқа,энсан
Сабрда Тян-Шан,Помирга тенгсан,
Балки у мендирман,балки у сенсан.
Россияга қараб,йул олган одам.