Сой,киргокда олти ёшли киз.
Турар йиглаб сувни шýрлатиб.
Ох шунчалар дилсизми дунё.
Мургак дилни кýйди хýрлатиб.
Кýлчасида майда гул рýмол.
Юзин босар,хидлайди тýйиб.
Гох рýмолла сýзлашар,э вох.
Бор дунёни бир четга кýйиб.
Пичирлайди,недир гунохим.
Нега бундай айрилик,жудо.
Ёлвораман нимам олсанг хам.
Сен Онамни кайтиб бер Худо.
Кýшни кизлар кýшмас ýйинга.
Исмим етим,етти кулча дер.
Нега шунча ёмонлар туриб.
Сен Онамни ютдинг каро Ер.
Билмайди деб ýйлайди хамма.
Кайга бормай,борганим малол.
Мехрин,тафтин согинганимни.
Сен Онамга айтиб кýй Шамол.
Мен окшомни ёмон кýраман.
Аллаларсиз,эртакларга ёт.
Мени кийнаб,йиглатиб зор-зор.
Сен Онамсиз шодмисан Хаёт?
Гýзал эди,чексиз мехрибон.
Эрка эдим берардим савол.
Бугун ёлгиз бокаман, холсиз.
Сен Онамга ýхшайсан Хилол.
Нима кýрдим хар лахзада дард.
Бунда хар не топиларкан дош.
Качонлардир кýлим куйдирган.
Сен Онамнинг кулчаси Куёш.
Кýмсаябман дилимда титрок.
Пойин излаб оввора, халак.
Минг урунмай менга бенасиб.
Сен Онамни ýпиб кýй Фалак.
Сой,киргокда олти ёшли киз.
Йиглайди зор,кýнглида нидо.
Пичирлайди,жоним ол, хакки.
Кел Онамни кайтиб бер Худо.
Присоединяйтесь к ОК, чтобы посмотреть больше фото, видео и найти новых друзей.
Комментарии 1