Охират куни ва Қиёмат аломатлари
Аллоҳ таоло Қуръони каримнинг бир неча оятларида бу дунё ҳаёти нақадар алдамчи ва бир нафаслик ҳаёт экани ҳақида огоҳлантириб айтади:
«Бу ҳаёти дунё фақат ўйин-кулгидир …».
(4 та сурада: Анъом: 32, Анкабут: 64, Муҳаммад: 36, Ҳадид: 20).
Қиёмат соати бошланиши ҳақида эса мана бундай хабар беради:
«68. Сур чалинди-ю, осмонлар ва Ердаги бор жонзот ўлди, магар Аллоҳ хоҳлаган зотларгина (тирик қолдилар). Сўнгра у иккинчи бор чалинди-да, баногоҳ улар (яъни барча халойиқ қайта тирилди ва қабрларидан) туриб, (Аллоҳнинг амрига) кўз тутарлар. 69. Ер (яъни маҳшаргоҳ) Парвардигорининг нури билан ёришди; китоб — номайи аъмол (ҳисоб-китоб қилиш учун ҳозирлаб) қўйи