— Эртага дам олиш куни, —
ўқитувчи болаларга қарата
дона-дона сўзлади.
— Албатта ота-онангиз билан
бирор маданий масканга
бориб, таассуротларизни
иншо тарзида ёзиб келинг.
Душанба куни текшириб
оламан!
Қўнғироқ чалингач, 4-«б»
синф ўқувчилари уйларига
йўл олди. Анвар то лифтдан
кўтарилиб уй қўнғироғини
чалгунча ҳам эртага ким
билан қаерга бориш
мумкинлиги ҳақида ўйларди.
— Эртага айлангани
чиқишимиз керак экан, —
саломни ҳам унутиб эшикни
очган онасига шошилиб
гапирди. — Устозимиз айтди,
агар иншо ёзиб келмасак,
икки қўяркан.
— Яхши, яхши, — ошхонага
қайтди Малоҳат, — тез
кийимларингни алмаштир.
Ишдан ҳориб келган
Азизбекнинг бўйнига осилган
Анвар унга онасига
ай
Шаҳардан қайтаётиб,
автобусга чиқдим. Одам
сийрак, уловнинг ҳали
жўнайдиган шашти йўқ. Бир-
иккита китоб харид
қилгандим, мутолаага
киришдим. Бир пайт:
– Бу жой бўшми, опа? – дея
сўради кимдир.
– Ҳа, бемалол. Ҳеч ким йўқ, –
дедим. Қарасам, қўлида бола
кўтариб олган ёш келинчак.
– Опа, телефонингизни бериб
туролмайсизми? Онамга
қўнғироқ қилиб олсам,
дегандим, – сўради у.
Онаси билан бир йиғламсираб,
бир асабий гаплашди.
Негадир, унга ачиндим, кўнгил
сўраган бўлдим.
– Қачонлардир қилган
хатоларимнинг жабрини
тортяпман. Аслида менга шу
ҳам кам, – деди ўзини Мунира
деб таништирган ҳамроҳим.
– Нега ундай дейсиз, сабрли
бўлинг. Қаранг, қандай ширин
фарзандингиз бор экан,
Бир донишманддан
сўрашибди:
- Энг яхши кўрган инсонингиз
ким?
- Тикувчимни яхши кўраман, -
дебди донишманд.
Савол берганлар бироз
эсанкираб қолишибди:
-Бу қанақаси?! Шунча
дўстларингиз, яқинларингиз
бор. Бу тикувчи сизга қандай
қилиб бунчалик яқин бўлиб
қолди?
- Чунки мен ҳар сафар унинг
ёнига борганимда, у
ўлчовларимни бошқатдан
олади. Бошқалар ундай эмас.
Мен хақимда бир марта хулоса
қилишади ва ўлгунча шу фикр
билан юришади..