2018 йил 03-12 октябрь кунлари Андижон шахрида Президент топшириги асосида Республика ишчи гурухи фаолият курсатиш учун иш бошлайдилар.
Тиббиёт марказларининг малакали шифокорлари, вилоятдаги таникли тиббиёт муассасалари тиббиёт ходимлари, клиник шифохоналари, даволаш-профилактика муассасалари ахолини бепул тиббий курикдан утказадилар, маслахатларини берадилар, ахолини тиббий-ижтимоий муаммоларини бартараф этиш тадбирларини утказадилар.
Азиз Андижонликлар оилангиз билан оилавий поликлиникангизга, яшаш жойингизда ташкил этилган тиббий пунктларга ташриф буюринг, Сиз замонавий тиббий аппаратлар оркали саломатлик холатингизни бепул текширтиришингиз мумкин.
2018 йил давомида вилоятимиздаги барча шахар ва туманларда тиббий-ижтимоий тадбирлар утказилмокда.
Андижон шахар ахоли учун бепул тиббий куриклар ташкил этилмокда, Малакали шифокорлари хамда вилоятимиз клиник шифохоналарининг малакали шифокорлари, профессор ва доцентлари иштирокида тиббий куриклар, УЗИ, ЭКГ текширувлари, лаборатор тахлиллар, саломатлик бурчаклари, турли текширувлар, даволаш-профилактика тадбирлари ташкил этилади.
Ижтимоий аптекалар ва бошка фармацевтик компаниялар уз дори-дармонларини арзон нархларда ахолига таклиф этадилар.
Маданий-маърифий ва кунгилочар тадбирлар хам амалга оширилади, вилоят согликни саклаш бошкармасининг малакали мутахассислари ахолини чукурлаштирилган тиббий курикдан утказадилар.Шунингдек, ахолининг ижтимоий турмуш даражасини яхшилаш максадида хокимликлар, бошка ташкилотлар билан хамкорликдаги ишчи гурухлари куплаб хайрли ишларни амалга ошириб инсонларимиз огирини енгил килиш тадбирларини белгилайдилар.
Тиббий куриклар натижасида аникланган беморларнинг туман ва вилоятшифохоналарига, республика илмий марказларига ордерлар берилиб, имтиёзли даволанишга йуналтирилади.
Шунингдек якка ёлгиз, кариялар, ва ногиронлар хонадонларига ташриф буюрилиб ногиронлик гурухлари белгиланади, ногиронлиги бор шахсларга ногиронлик аравалари бепул тақдим этиш, эшитиш мосламаси ва хасса-култиктаёклар такдим этиш режаланади.
Тиббиёт ходимларининг сайёр гурухлари ташкил этилиб беморларнинг уйларида УТТ, ЭКГ, лаборатор, антропометрик ва бошка тиббий текширувлар, консультациялар утказилади.
Шунингдек мактабларда, богчаларда тиббий куриклар давом этттирилиб, соглом турмуш тарзининг таргиботи буйича буклет, саломатлик варакалари, тиббий эслатмалар таркатилиб, давра сухбатлари утказилади.
Андижон шахрининг мухтож инсонларнинг хонадонига, уйига малакали шифокорларни замонавий текширув аппаратлари билан келиши жуда ажойиб кувончли ташриф булиши албатта кувонарлидир.
Президентимиз, Хукуматимиз, Хокимларимиз таъкидлаганларидек , инсонларни рози килиш-хар бир давлат хизматчисининг бурчидир.
Присоединяйтесь к ОК, чтобы посмотреть больше фото, видео и найти новых друзей.
Нет комментариев