34-БОБ.Аёллар ҳақидаги васият
\______________
.
Аллоҳ таоло шундай деган:
«Улар (аёллар) билан тинч-тотув яшанглар» (Нисо сураси, 19-оят);
«Ҳар қанча уринсангизлар ҳам, хотинларингиз ўртасида адолат қилишга қодир бўлмайсизлар. Бас, бутунлай (суйган хотинларингиз томонга) оғиб кетиб (кўнгилсиз бўлиб қолган) хотинингизни муаллақа каби ташлаб қўймангиз!» (Муаллақа – эри бирон-бир сабаб билан бедарак кетган аёлдир.) (Нисо сураси, 129-оят).
274/1. Абу Ҳурайрадан р.а. ривоят қилинади. Расулуллоҳ с.а.в. : «Хотинларга яхши муомалада бўлинглар, деб айтган васиятимни қабул қилинглар. Чунки аёл қовурғадан халқ қилингандир. Қовурғанинг энг қийшиқ жойи юқорисидир. Агар сен уни тўғрилайман, десанг, син