Кизикарли саволлар жавоби билан...
1.Ўғрилар қандай қилиб итларнинг унини ўчирган?
Маълумки, қишлоқда тез-тез электр чироқлари ўчиб туради. Шу сабабмикан керосин ёки соляркада ёнадиган оддий лампа чироқлар ҳамда батареяли фонарларга эҳтиёж кўпроқ. Бундан фойдаланган жиноятчилар тумандаги аҳоли энг кўп яшайдиган қишлоқларнинг бирида ўғрилик қила бошлайди. Тунда ҳали бировнинг моли, ҳали қўй-қўзиси, ҳали оти, ҳатто товуқ-хўрозлар бирин-кетин ғойиб бўлаверади.
Мазкур ҳолатларнинг барчаси ягона иш сифатида жамланади. Участка инспектори ва унга ёрдам берувчи ходимлар уйма-уй юриб ўғрилик тафсилотларини чуқур тафтиш қиладилар. Улар бир нарсага ҳайрон эдилар. Моллари ўғирлаб кетилган хонадонла