♥Айтай сизга ҳикоят
♥Шояд эшитиб буни
♥Топгайдирсиз ҳидоят
♥Ўлим келиб тўсатдан
♥Бир йигит барвақт ўлди
♥Гуноҳлари кўп экан
♥Кабри оташга тўлди
♥Йиллар ўтди орадан
♥Йигит қийноқда ётар
♥Кўтарилмас азоблар
♥Кундан-кун бўлар баттар
♥Аммо, бир кун қабрга
♥Келди икки фаришта
♥Зулмат босган бу қабр
♥Бирданига ЁРИШДИ
♥Фаришталар дедилар
♥Битди қабр азоби
♥Энди сизга бўлмагай
♥АЛЛОХнинг ҳеч ғазаби
♥Бу совғалар сиз учун
♥Бўлсин сизга муборак
♥Бизларнинг келишимиз
♥Сизга ЖАННАТдан дарак
♥Йигит деди: Малаклар
♥Сизлар шошиб қолибсиз
♥Лойиқмасман совғага
♥Сиз адашиб келибсиз
♥Орзуларим кўп эди
♥Улиб кетдим армонда
♥Лойиқмасман совғага
♥Килманг мени шарманда
♥Ётавериб бир жойда
♥Кўникдим-ку САБРга
♥Олиб бориб беринглар
♥Уни бошқа бировга
♥Фаришталар дедилар
♥Биз қилмаймиз ҳеч хато
♥Бу совғалар сиз учун
♥Сизга қилинган АТО
♥Жон олувчи фаришта
♥Жонингизни олганди
♥Ўша пайт бешикда
♥Фарзандингиз қолганди
♥Инсонларга фарзандлар
♥Берилади омонат
♥Омонатга ҳиёнат
♥Уртамаса диёнат
♥Аёлингиз тарбия
♥Килди ёлғиз болани
♥Фарзандингиз ўрганди
♥Шу бугун БИСМИЛЛОҲни
♥Қабрингизни тарк этар
♥Энди азоб-ғавғолар
♥Диёнатли фарзанддан
♥Келаверар совғалар
♥Яхши қолгин эй йигит
♥Сўзимиз ростдир ишон
♥Фаришталар кетдилар
♥Кабр бўлди НУРАФШОН
♥Охиратни унутдик
♥Дунёларга берилиб
♥САВОБ ишни ор билиб
♥ГУНОҲ қилдик керилиб
♥БИСМИЛЛОҲни ўрганиб
♥Шунча савоб бўлса гар
♥Қанча савоб бўларкан
♥ҚУРЪОН ўқисак агар
♥ДУО қилинг азизлар
♥Фарзандлар ОЛИМ бўлсин
♥Биз қабрда ётганда
♥Кабримиз НУРГА тўлсин...
Присоединяйтесь к ОК, чтобы посмотреть больше фото, видео и найти новых друзей.
Комментарии 4