ЙИҒЛАШГА МАЖБУР БЎЛДИМ! Кунларнинг бирида уйимиз ёнидаги магазинда кассир қизнинг 5-6 ёшлар атрофидаги бир болакай билан суҳбатини эшитиб қолдим. Кассир қиз айтарди: - Афсуски, пулинг ушбу қўғирчоқни сотиб олишга етмаяпти-да. Шунда болакай мен томонга ўгирилди ва сўради: - Амаки, ростдан менинг пулим қўғирчоқ сотиб олишга етмасмикин? Мен унинг пулини ҳисоблаб кўриб, жавоб бердим: - Болажоним, ҳақиқатдан шу қўғирчоқни сотиб олишга пулинг етмаскан. Болакай барибир қўлидаги қўғирчоқни қўйиб юборгиси келмасди. Ўзим харид қилган нарсалар учун ҳисоб- китоб қилиб бўлгач, яна болакайнинг ёнига келдим ва ундан бу қўғирчоқни кимга олаётганлиги ҳақида қизиқиб сўрадим. - Бу менинг синглимга, у жуда яхши