Хотирамда қолар Эски йил!
Хайирлашмоқ нақадар қийин
Унитмоқни истамайди дил
Дийдор энди бўлмаслик тайин
Розимисан биздан эски йил?
Тун яримлар урилади бонг
Тилакларга шайланади тил
Қуёш ботиб отганида тонг
Эшигимни қоқар Янги йил.
Кексаймоққа яна бир қадам
Болаликни елкалайди ел
О , сен билан ўтган ўша дам
Хотирамда қолди эски йил.
Илк мухаббат сен ла , тўғилиб
Неча бора бўлди кўнгил чил.
Минг бир орзу дилга йиғилиб
Сен ла қолиб кетди эски йил
Анвар Ҳамроз
Мен сизга ёқмадим..
Сизнинг кулишингиз ёқади менга
Сизнинг юришингиз ёқади менга
Юрак урушингиз ёқади менга
Мен сизга ёқмадим...
Хар кун хаёлдасиз девонангизман
Бепарво хатланган остонангизман
Сизнинг ёнингизда бегонангизман
Мен сизга ёқмадим...
Юз бор сахро кездим кўнглингизни деб
Дунёлардан бездим кўнглингизни деб
Бугун шуни сездим кўнглингизни деб
Мен сизга ёқмадим...
Мен сизни бахт деган бахтиқароман
Ишқни малхам деган дили ёроман
Мен энди қайларга айтинг бораман
Мен сизга ёқмадим...
Чорлайди кўкда ой севади мени
Ашкимдан тўлган сой севади мени
Қизлар хам хойнахой севади мени
Мен сизга ёқмадим...
Кўнглимни кўтарай дейди я, шамол
Хазонлар бошимга ўрайди р