Балки бизнинг дардимиз бўлак,
Тенглик йўқдир бўйимизда ҳам?
Сен бошқача хаёл сурарсан
Ўхшаш йўқдир ўйимизда ҳам?
Иккимиз ҳам балки рақибмиз,
Ғижирлатиб тишларимизни?
Балким, фурсат кутамиз мудом
Санчмоқ учун нишларимизни?
Ҳар қадамга қазиганмиз чоқ,
Йиқилмасам, бу сенинг кўстинг.
Дўстим балки, сенинг ғаниминг
Балки менинг ғанимим дўстинг?
Лек, бизларнинг Ватанимиз бир,
Мадҳиямиз, байроғимиз бир.
Ёв кўз тикса тупроғимизга
Қилич қайрар қайроғимиз бир!
Ғийбатингдан тўхтамайман ҳеч
Сенинг ҳамки тилинг тиймайди.
Лек ёвларга ташлаб кетишга
Мени асло кўзинг қиймайди.
Сен жонингни фидо айлайсан
Мен жонимни фидо айлайман.
Гар кўксингга ўқ тегса, Онам
Румолидан олиб бойлайман.
Биз қайлардан юқтирганмиз дўст,
Жавоби йўқ бундай иллатни?
Ёв билсинки, қайролмас асло
Бир-бирига Ўзбек миллатни!
Анвар Ҳамроз
Присоединяйтесь к ОК, чтобы посмотреть больше фото, видео и найти новых друзей.
Комментарии 8
Мен жонимни фидо айлайман!
Олк,ишларим!...