8 - март ⸺ нафосат байрамингиз муборак бўлсин азиз опа-сингиллар. Бутун олам бахтига Сиз бор бўлинг ҳамиша! Қуйида сизлар учун бир қанча қисқа ва оригинал табрик сўзларини тўпладим. Умидим: зора бу ёқимли сўзлар фарзандларингиз, яқинларингиз ёки бошқа севимли инсонингиз қўлига етиб бориб, улар номидан сизни хушнуд айласа...
🌷 Онажон, сиз жилмайсангиз ҳаётимдаги барча гуллар очилади...
🌷Кўзларингизда адашиб қолмаслик учун, менга харита ва компас керак...
🌷Гўзаллик дунёни қутқаради ва сиз қутқарувчиларнинг биринчи қаторида турибсиз...
🌷Сизга гўзал гуллар жўнатмоқдаман, токи бу каландимоғ гуллар сизни кўриб ҳақиқий гўзаллик қандай бўлишини билиб олсинлар...
🌷Яхшиям ўрта асрларда туғилмагансиз, маликам, қўрқаманки, ўшанда улар сеҳрли гўзаллик туфайли сизни ўтда ёқишлари мумкин эди...
🌷Сизнинг отангиз боксчи бўлганми? Ташқи кўринишингиз билан доимо мени нокаут қиласиз!
🌷Ҳамма нарса дунёсида учта гўзаллик бор: бу сиз, сиз ва яна ўзингиз.
🌷Сен билан энг қийин нарса ⸺ хайрлашиш...
🌷Менга омад кулиб боққан ⸺ тақдиримда сен борсан...
🌷Мен сени гул билан таққослаган бўлардим, лекин бундай гўзал гул мавжуд эмас...
🌷Бу гуллар эвазига менга фақат бир сирни айтинг: фариштам, қанотчаларингизни қаерга яшириб қўйгансиз?
Присоединяйтесь к ОК, чтобы посмотреть больше фото, видео и найти новых друзей.
Нет комментариев