Оналар йигласа титрагай дунё,
Боласин ардоклар шохми у гадо,
Онани болам деб йиглатма Худо.
Майлига орзулар булмасин руё,
Майлига кахридан курисин дарё,
Онани умри хам тугайди гуё.
Онани болам деб йиглатма Худо.
Ногохон боласин курса тушида,
Бегона булади ахлу хушидан,
Дунёда хеч качон тобуд устида,
Онани болам деб йиглатма Худо.
Розилар дард бергин беморлар каби,
Хар кандай дардга хам чидайди майли,
Оналар бахтлидур фарзанд туфайли,
Онани болам деб йиглатма Худо.
Хеч кимни ёш умри булмасин хазон,
Хеч кимга чимилдик булмасин армон,
Оналар дод солса кулагай осмон,
Онани болам деб йиглатма Худо.
Майлига зулматга айлансин дунё.
Майлига бахт кулиб бокмасин илло,
Куёшни нури булса хам адо,
Онани болам деб йиглатма Худо.
👪👪👪👪👪👪👪👪👪👪👪👪👪👪👪👪👪👪👪👪👪👪👪👪👪👪👪👪👪👪👪👪👪👪👪👪
Булутлар йиглашиб чакмок чакади.
Айтинглар бу савдо кимга ёкади.
Жуфт каро кузлардан ёшлар окади.
Оналар болам деб йиглаган махал.
Хаттоки шаркирок сой хам йиглайди.
Гадолар йиглайди бой хам йиглайди.
Уларга кушилиб ой хам йиглайди.
Оналар болам деб йиглаган махал.
Оналар ёшидан дарёлар тулар.
Дарёлар тулгониб безовта булар.
Димоглар ачишиб кузга ёш келар.
Оналар болам деб йиглаган махал.
Кабрга бош уриб йигласа она.
Хаттоки сесканмай ётса гар бола.
Кукларга етади бир мунгли нола.
Оналар болам деб йиглаган махал.
Онани эьзозлар яхши ю ёмон.
Оналар йигламасин асло хеч качон.
Хаттоки ларзага келади жахон.
Оналар болам деб йиглаган махал.
↙↙↙↙↙↙↙↙↙↙↙↙↙↙
ФАРЗАНДИНИ ҚАБРИНИ ЗИЁРАТ ҚИЛГАН ОНАИЗОРГА ҚАБРДА ЁТГАН ФАРЗАНД НИДОСИ.
Онажоним! қабримга келманг.
Кафаним ҳам ёпмас авратим.
Дод вой солиб бошимда турманг.
Тупроқ бўлиб кетди жасадим.
Онажоним! рухим безовта.
Артақолинг кўзда ёшингиз.
Дард чекмангиз ўтимни торта.
Битдими ё шул бардошингиз?
Онажоним! минг бора узр.
Ризолик ҳам сўраб олмадим.
Афсус бевақт келди бу умр.
Хожиларга олиб бормадим.
Онажоним! хали ёшман деб.
Саждага хеч бошим эгмадим.
Уй жойим ва фарзанд ғамин ****.
Рисқим битганин ҳам сезмадим.
Онажоним! жон Онажоним!
Бир ўзингиз жону жахоним.
Қиёмат кун дийдорни кутай.
Қадрлигим ҳам мехрибоним.
Присоединяйтесь к ОК, чтобы посмотреть больше фото, видео и найти новых друзей.
Нет комментариев