Расулуллоҳ ﷺ дедилар: «Кимга мулойимликдан насиба берилган бўлса, унга дунё ва охират яхшилигидан насибаси берилибди...»
Имом Аҳмад ривояти
(Оиша розияллоҳу анҳодан)
Жунайд Бағдодий раҳимаҳуллоҳ айтадилар: “Гарчи инсоннинг илми ва амали оз бўлса ҳам, тўртта нарса уни юқори даражаларга кўтаради: Ҳилм, тавозеълик, сахийлик ва ҳусни хулқдир. Ҳусни хулқ имоннинг комиллигидир”.
Яҳё ибн Муъоз раҳматуллоҳи алайҳ шундай деганлар: “Ёмон хулқ ёмон хусусият бўлиб, у билан кўп яхшиликлар ҳам фойда бермайди. Яхши хулқ эса, яхши хусусият бўлиб, у билан кўп ёмонликлар зарар бера олмайди”.
Хулоса қилиб айтадиган бўлсак, шариъатимизда гўзал ахлоқли бўлишга тарғиб қилинган бўлиб, ҳар бир инсон хулқ ат