Бир муддат ортимга ташладим назар, Рангсиз хотиралар тушди ёдимга: "Ёш бола пайтимда йиғласам,ОНАМ, Қўшилиб йиғларди,оҳу- додимга". Дард келса йўлиққан,мендан-да илдам, Жонимга малҳамим – мунис ВОЛИДАМ! ------------------------------ -------------------------- Тинч ором олмоғим ўйлаб,ухламай, Тунларин ўтказган бедор ПАРВОНАМ. Турфа хил гулларни ҳидлаш,ўрнига, Менинг таглигимни ҳидлаган,ОНАМ. Ушбу амаллардан воқиф – Аллоҳим, Онамга... Жаннатни ҳидлат,илоҳим. ------------------------------ ---------------------------- Мен-чи, мен? Не қилдим,ВОЛИДАМ учун? Бирор бир амални эслай олмадим. Ақалли,бииир марта кўзин қувнатиб, Кўнглини олдимми,ҳеч билолмадим. Менга бир ҳалимлик ҳадя эт,Роббим, То рози қилишга етсин,одобим. ------------------------------ ----------------------------- ОНАМ кўзларига қарадим,ногоҳ, Гуноҳкор санадим фақат ўзимни. Аллоҳим,Сендан бир катта ўтинчим: Ҳеч қачон намлатма,ОНАМ кўзини. Отам суягидан яралган,ХИЛК,АТ, Йиғласа,Сен учун йиғласин,фақат..
Присоединяйтесь к ОК, чтобы посмотреть больше фото, видео и найти новых друзей.
Нет комментариев