Ғазаб-ла аёлин
жуда қўрқитиб,
Чангаллади эгнин
қаттиқ силкитиб.
О,шўрлик ожиза
ногоҳ ўшал он,
Таслим эта қолди
енгилгина жон.
Золим эр қўрққандан
учди авзойи,
Баҳона излашга
ундади раъйи...
Бир маккор одамнинг
олдига борди,
Умид-ла кишига
кўнглини ёрди...
-- Ҳа,жуда оғирдир
бундай вазият,
Тинглагин, қилайин
қулай насиҳат.
Бир ёшроқ йигитни
келишга кўндир,
Меҳмон қил ва сўнгра
ухлатиб ўлдир.
Бир фурсат қолдиргин
майитни ёлғиз,
Кейин хотинингнинг
ёнига ётқиз
Яқинларига де:
қилди хиёнат,
Ўлдирдим иккисин
қилолмай тоқат...
Қотил одам маккор
айтганин қилди,
Аёл яқинлари
уйига келди.
Кўриб манзарани
йиғлади из-из,
Қайтди уйларига
бош эгиб бесўз...
Шом сабаб майитлар
қолди шу тунда,
Кўчирди кўмишни
эртаси кунга.
Ярим тун...Келмади
маккорнинг ўғли,
Ўмарди роҳатин
шум хаёл--ўғри...
Қўймади ваҳима
юрагини тинч,
Бошлади қотилнинг
ёнига бир куч!..
Сўради нималар
қилганлигини,
Йигитнинг қай тарзда
ўлганлигини.
Деди у: айтганинг
қилдим эй , маккор,
Энди жаҳаннамда
бўламан афгор...
-- Кўрсат менга қани,
мурдани ўшал!
Бошлади қотил йўл,
кўриб бўлди лол!..
Бу йигит маккорнинг
фарзанди эди,
Отасининг макри
бошини еди.
("Бировга чоҳ қазма,
ўзинг тушасан"!
Ғазабинг--ғаниминг,
ундан бўша сен).
Присоединяйтесь к ОК, чтобы посмотреть больше фото, видео и найти новых друзей.
Комментарии 1