Кимда-ким тавҳидни ҳаққирост амалга оширса жаннатга ҳисоб-китобсиз киришлиги ҳақидаги боб
Аллоҳ таоло шундай деди: “Албатта, Иброҳим Аллоҳга итоат қилгувчи, ҳақ йўлдан тойилмаган бир пешво-имом эди. У мушриклардан эмас эди”. (Наҳл/120).
Ва яна айтдики: “Парвардигорларига ширк келтирмайдиган кишилар”. (Мўминун/59).
Ҳусойн ибн Абдурроҳман (роҳимаҳуллоҳ) шундай дедилар: “Саъид ибн Жубайр (роҳимаҳуллоҳ)нинг ҳузурларида эдим. Шунда: “Қай бирингиз кеча тунда (осмондан) тушган юлдузни кўрди?”-дедилар. “Мен”,-дедим. Сўнг: “Бироқ мен намозда (қоим) эмасдим. Балки мени (чаён ё шунга ўхшаш) бирор нарса чақиб олганди”-дедим. У киши: “(Кейин) нима қилдинг?”-дедилар. Мен: “(Бирор киши) менга руқя ўқишлигини талаб қилдим”,-дедим. У киши: “Сени ушбуга нима ундади?”,-дедилар. Мен: “Шаъбий бизга айтган бир ҳадис”,-дедим. У киши: “У сизларга нима ҳадис айтганди?”,-дедилар. Мен: “У киши бизга Бурайда ибн Ҳусойб (розияллоҳу анҳу)дан шундай ҳадис айтди: “Руқя фақатгина кўз тегиши ва (заҳарли ҳашорат) заҳридангина (ўқилади)”. У киши: “Эшитган нарсасида тўхтаган киши қандай ҳам гўзал иш қилибди. Бироқ Ибн Аббос (розияллоҳу анҳумо) бизга шундай ҳадис айтди, пайғамбар соллаллоҳу алайҳи ва саллам шундай дедилар: “Менга умматлар кўрсатилди. Шунда бир пайғамбарни бир неча (учдан тўққизгача ададда бўлган) кишилар билан кўрдим. (Яна) бир пайғамбарни бир ёки икки киши билан кўрдим. (Бошқа бир) пайғамбарни эса ёлғиз ўзини кўрдим. Шунда менга катта бир қорамтирлик (катта сондаги оломон) кўринди. Уларни умматим бўлса керак деб ўйладим. Шунда менга: бу Мусо ва унинг қавми,-дейилди. Яна бир катта қорамтирликка (оломонга) кўзим тушди. Шунда менга: бу сизнинг умматингиз,-дейилди. Улар билан етмиш минг одам бўлиб, жаннатга ҳисоб ва азобсиз кирадилар”. Сўнг (соллаллоҳу алайҳи ва саллам) туриб, манзилларига кириб кетдилар. Одамлар ўша (ҳисоб ва азобсиз жаннатга кирадиган)лар борасида гапга киришиб кетишди. Баъзилари: эҳтимол улар Росулуллоҳ (соллаллоҳу алайҳи ва саллам)нинг саҳобалари бўлса керак,-дедилар. Баъзилари эса: Эҳтимол улар исломда дунёга келиб, Аллоҳ таолога бирон нарсани шерик қилмаганлардир”-дея яна бошқа нарсаларни эсга олдилар. Шунда пайғамбар соллаллоҳу алайҳи ва саллам уларнинг олдига чиқдилар ва у кишини (ушбу гап-сўзлардан) хабардор қилдилар. У киши: “Улар (ўзгалардан) руқя (ўқишни) талаб қилмаганлар, (ўзгалардан) олов билан куйдириб (даволашни) сўрамаганлар, шумланмаганлар ва Роббиларигагина таваккул қиладиганлардир”,-дедилар. Уккоша ибн Миҳсон (розияллоҳу анҳу) ўрниларидан турдилар-да: “Аллоҳга мени ҳам ўшалардан қилишлигини дуо қилинг!”,-дедилар. У киши (соллаллоҳу алайҳи ва саллам): “Сиз ўшалардансиз”,-дедилар. Сўнг бошқа бир киши туриб: “Аллоҳга мени ҳам ўшалардан қилишлигини дуо қилинг!”,-деди. У киши (соллаллоҳу алайҳи ва саллам) эса: “Бу борада Уккоша сендан ўзиб кетди”,-дедилар”.
════════════ ❁✿❁ ════════════
Бобдаги масалалар:
1) Тавҳид борасида одамларнинг бир қанча даражаларда эканликларини билмоқлик.
2) Тавҳидни ҳаққирост амалга оширишликнинг маъноси нима?
3) Аллоҳ субҳанаҳу ва таолонинг Иброҳим алайҳиссаломга мушриклардан эмасликларини айтиб олқишлаши.
4) Аллоҳ таоло авлиёларнинг катталарини ширкдан саломат эканликларини айтиб олқишлаши.
5) Руқя ва олов билан куйдиришни (ўзгадан талаб қилишликни) ташлаш тавҳидни ҳаққирост амалга оширишликдан эканлиги.
6) Ушбу хислатларни ўзида жамловчи (сифат) таваккул қилишлик эканлиги.
7) Саҳобаларнинг ушбуга фақат амал билан эришиш мумкинлигини билишликлари илмларининг нақадар чуқур эканлигидандир.
8) Яхшиликка ҳарис-(ташна) эканликлари.
9) Ушбу умматнинг сон ва сифат жиҳатидан фазилатли эканлиги.
10) Мусо (алайҳиссалом) саҳобаларининг фазилати.
11) У киши соллаллоҳу алайҳи ва салламга умматларни кўрсатилиши.
12) Ҳар бир уммат (қиёмат майдонида) ўз пайғамбари билан жамланади.
13) Пайғамбарларнинг (чақириғини) ижобат қиладиганларнинг оз эканлиги.
14) (Чақириғини) бирор киши ижобат қилмаган пайғамбарнинг ёлғиз ўзи келишлиги.
15) Ушбу илмнинг самараси – кўпчилик бўлганда алданиб қолмаслик ва озчилик бўлганда руҳи тушиб кетмаслик (амалдан тўхтаб қолмаслик)дир.
16) Кўз тегиши ва (заҳарли ҳашорат) чақиб олганда руқия ўқишликка рухсат берилгани.
17) Ушбу: “Эшитган нарсасида тўхтаган киши қандай ҳам гўзал иш қилибди. Бироқ …” сўзига кўра салафлар илмининг нақадар чуқур эканлиги. Бундан маълум бўладики, аввалги ҳадис иккинчисига зид келмайди.
18) Салафларнинг ўзида йўқ хислат билан мадҳ этилишдан узоқ эканликлари.
19) Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг: “Сиз ўшалардансиз” деган сўзлари пайғамбарлик аломатларидан биридир.
20) Уккоша (розияллоҳу анҳу)нинг фазилатлари.
21) (Мавзуни ўзгартириш учун) маълум бир сўзлардан фойдаланишлик.
22) Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг хулқлари гўзал эканлиги.
Присоединяйтесь к ОК, чтобы посмотреть больше фото, видео и найти новых друзей.
Комментарии 1