Ассалому алайкум ва раҳматуллоҳ.
Ҳурматли гуруҳ аъзолари!
Сизларни Исломий савол-жавоблар викторинасига таклиф этамиз. Викторинамиздан илмий фойдаларни олишингиз ва ақлни чархлашингиз қулай бўлсин деб бир неча шартларни киритдик. Шартлар қуйидагилардан иборат:
1) Савол ва жавобларга алоқаси бўлмаган гаплар, одоб доирасидан чиқилган сўзлар ёзиш таъқиқланади;
2) Талоқ масаласига оид саволлар викторинага киритилмайда;
3) Уламолар орасида ақидавий ва шаръий масалаларда ихтилофларга сабаб бўлган саволлар ҳам викторинага киритилмайди;
Ким бу шартларга амал қилмаса блокланади.
Аллоҳ таоло барчамизга икки дунёда фойдаси тегадиган илм берсин.
Омийн!