Маҳзун табассумла ёнганда юзинг
Қувончдан ёшларга тўлганда кўзинг,
Бир нигоҳ ташлагин мен ғариб томон,
Қалбимда сен эдинг, ҳамон сен ўзинг.
Дейдилар муҳаббат ўткинчи ҳавас,
Орзулар, туйғулар бир зум, бир нафас,
Мен сендан юз буриб кетолмадим, бас,
Қалбимда сен эдинг, ҳамон сен ўзинг.
Кўзларим рангида гул мисол жисминг,
Жонимни ҳар лаҳза қиймалайди, минг,
Юракка битилган тиғ ила исминг,
Қалбимда сен эдинг, ҳамон сен ўзинг.
Тақдирнинг бу чигал йўллари аро,
Кетдинг сен адашиб,кўнглимдан айро,
Шу йўлнинг бошида турибман зебо,
Қалбимда сен эдинг, ҳамон сен ўзинг.
Ҳипқириб кетади кўксимдаги жон,
Муҳаббат дардмикан,муҳаббат армон,
Наҳот севишимни билмадинг ҳамон,
Қалбимда сен эдинг,ҳамон сен ўзинг.
Присоединяйтесь к ОК, чтобы посмотреть больше фото, видео и найти новых друзей.
Комментарии 42