Йигламанг дард сизни қийнаса тинмай.
Йиғланг шаҳодатсиз тўхтаса забон.
Йиғланг ажал етса-ю кирмаса иймон.
Йиғламанг тўхматлар бошга ёғилса.
Номард отган пайкон нишонга тегса.
Йиғланг НАФС дея сотилса виждон.
Йиғланг ажал етса-ю кирмаса иймон.
Йиғламанг севган ёр айласа жафо.
Йиғламанг дунёни тарк этса вафо.
Йиғланг ўғил отани бағрин қилса қон.
Йиғланг ажал етса-ю кирмаса иймон.
Йиғламанг дунёни сув босса буткул.
Йиғламанг шаҳарлар ёниб бўлса кул.
Йиғланг қабрни чўғ айласа макон.
Йиғланг ажал келса-ю кирмаса иймон.
Йиғламанг бой бериб қўйиб мансабни.
Йиғламанг эй дўстим асранг асабни.
Йиғланг залолатга юз тутса замон.
Йиғланг ажал келса-ю кирмаса иймон.
Йиғланг фахшу зино бўлса ҳукмрон.
Йиғланг сажда қилиш бўлганда армон.
Йиғланг ишингизда бош бўлса шайтон.
Йигланг ажал келса-ю кирмаса иймон..
Присоединяйтесь к ОК, чтобы посмотреть больше фото, видео и найти новых друзей.
Комментарии 5