Ёмонлик қилдингми қўрқ,
чунки у бир уруғдир, Аллоҳ
кўкартирар ва олдингга
чиқарар.
Тушунганингни сўзла,
сўзлаганингни қил,
қилганингни орқасида тур,
аммо эҳтиёт бўл диққат эт
сўзингни остида эзилма.
Қилган ўзига қилар. Қилган
топар ва чекар. Унутмаки!!!
Енгмоқ бутун бир умр истар,
йўқотмоқ учун эса бир онлик
ғафлат етар.
Бўлмади дея шикоят қилган
дуоинг учун, куни келар ва
бўлмади дея шукр қиларсан.
Ишинг Аллоҳга қолмишса
билки бўлар албатта.
Мавло учун тўкилган кўз ёши
қалбга таҳорат олдирар.
Мева қанчалик эски бўлса-ю,
пишмаган бўлса, уни ғўра, хом
дейишади. Яъни, баъзи
кишиларнинг ёшлари улуғ
бўлса-да, камолга етишмаган
бўлади. Ундайлардан ёши
кичик бўлса
Бу дунёдаги барча нарса ё сени тарк қилади ёки сен уни тарк қиласан. Лекин Аллоҳга боғлиқлик ундай эмас. Агар У томон юзлансанг, сени бадавлат қилади. Агар тарк қилсанг, сени чақириб олади. Сен қалбингни тўридан "Эй Робб!" деб айтсанг бас!!!
Дунё ижарага берилган уйдир. Охират сотиб олинадиган ҳовлидир. Ижарада турганингизни, унинг ҳаққини бериб, бир кун уни тарк этиб кетишингизни унутманг!.
Инсон ҳаёт учун тайёргарлик қилмаган ҳолда туғилади. Ўлим учун тайёргарлик қилмаган ҳолда вафот топади. Бу дунёдаги хавфли нуқта тўсатдан ўлим топишдир. Аллоҳим! Барчаларимизнинг хотимамизни гўзал қилгин!