Мана бу одам ҳар куни ишга
бориб келиш учун 34 км. масофани яёв
босиб ўтади. Унинг бу қайсарлиги кунлардан
бир куни мукофотланди...
Ўз характери билан тилларда достон бу
кишининг қайсарлиги шу даражадаки у ҳар
куни, ҳар қандай об-ҳавода ўз ишини давом
эттираверади. Бошқа ҳар қандай инсон
аллақачон таслим бўлган бўларди. Бу одам
эса ҳаётнинг ҳар қандай синовларига
хотиржам туриб бермоқда.
Ўн йил олдин, яъни 1988 йили Детройт
шаҳрида яшовчи Жеймс Робертсоннинг
машинаси бузилиб қолади. У соатига 10.55
доллар пул ишлаб топарди. Шу сабаб янги
машина сотиб олиш имкониятига эга эмасди.
Янги машина ололмаганлиги сабаб у ишга
яёв бориб келишга қарор қилди. Бориб
келиш масофаси уни чўчитмади ҳам.
Маҳаллий матбуотлардан бири бу одам
ҳақида, у қанчалар бардош билан йиллар
мобайнида 34 км. масофани ҳар куни яёв
босиб ўтиши ҳақида бонг урди.
Мақолани ўқиган 19 ёшли талаба Эван Лиди
бу одамнинг қилаётган ишидан ҳайратга
тушди. Ва унда Робертсонга қандайдир ёрдам
бериш иштиёқи пайдо бўлди. У унга
автомобиль сотиб олиш фондини очди.
Йигит шундай дейди: мени ундаги ирода,
хотиржамлик, умуман тақдирдан, ҳаётдан
нолимаслиги, шунча узоқ масофани ҳар куни
яёв босиб ўтиб, бирор марта ҳеч кимга
норози бўлиб гапирмаганлиги ҳайратга
солди.
Бу гап-сўзлар одамларнинг юрагига етиб
борди. Ва фондаги маблағ 149 000
доллардан ошиб кетди. Бу орада маҳаллий
автомобиль компанияси Жеймс Робертсонга
ўз автомобилларидан бирини совға қилишни
ваъда берди. Эван Лидининг айтишига
қараганда, йиғилган пулга Жеймсни
ишхонасидан узоқ бўлмаган жойдан унга уй
сотиб олиб беришмоқчи экан.
Робертсон буларни эшитиб ҳайратга тушди.
Совғалардан бош тортмади. Нега ҳам бош
тортсин. Ахир узоқ йўл ва уйқусизлик уни
анча толиқтириб қўйганди-да...
Олдига аниқ мақсад қўйган одам нималарга
қодир эканини гувоҳи бўлдингизми? Бу эртак
эмас, айни ҳақиқат. Ён-атрофимизда бор
нарсалардан ҳам нолиб юрганар ким қанча?
Бу ҳаётий воқеани кўпчилик ўқишини жуда
истардик. Бу иродали одам ҳақидаги
мақолани дўстларингиз билан ҳам
бўлишишни унутманг!
Присоединяйтесь к ОК, чтобы посмотреть больше фото, видео и найти новых друзей.
Нет комментариев