Ажрим - бу даҳшат...
Ким бахтли саодатли ҳаётни орзу қилмайди, дейсиз?! Айниқса ёш қизларнинг орзулари: яхши бир инсон билан турмуш риштасини боғлаш, фарзандли бўлиш, ўз уй-жойида уй ишлари билан машғул бўлиш, бир сўз билан айтганда оила бахтини бутун вужуди билан туюшни умид қиладилар. Вақти соати келиб бу тилаклари рўёбга чиқади. Садоқатли, вафодор ҳам меҳрибон турмуш ўртоқ, юраги тагида вужудини интиқтириб ураётган юракча – фарзанд шавқу завқи, қўйингки, уй ва рўзғор ташвишлари бир маромда боради. Ҳаммаси орзу қилганидек. Бу қандай ҳам улуғ бир бахт Аллоҳ томонидан бу ожиз бандаси учун берилган, қандай ҳам бебаҳо илтифот. Бир умр мана шу неъмат ичида сарҳуш бўлиб ҳаёт ўтказсанг!.. Лекин ҳ
НОУМИД - ШАЙТОН!
Олим эди, бир кун ул Иблис бўлди,
Нияти одамни қилмоқ беимон.
Аммо одамларга берилди имкон,
«Ноумид» деган ном шайтонга қолди.
Инсон деган сўзга қофия - исён,
Ва лекин оз бўлсин, баъзида «имон».
Биргина калима охирги замон...
«Ноумид» деган ном шайтонга қолди.
Одамлар тинмасдан ҳаддан ошдилар,
Имондан чиқдилар, ҳар ён қочдилар,
Ҳаттоки, осмонга тошлар отдилар,
Ва лекин...
«Ноумид» деган ном шайтонга қолди.
Ҳар ким турли томон нигоҳин тиккан,
Умидли кўзларда «Аллоҳ - бир» деган
Калима янграса кифоя экан...
«Ноумид» деган ном шайтонга қолди.
Баъзан қалбимизга тушар тугёнлар,
Баъзан қарши олсак оғир тўфонлар,
Ҳақни топиб келган Абу Суфёнлар...
«Ноумид» деган ном шайтонга