ЖАННАТГА ҲИСОБСИЗ КИРАДИГАНЛАР
У ёки бу нарсалар бахтсизлик келтиришига ишониш - ботил динларнинг бир бўлаги бўлиб, ёлғон уйдирмадан иборатдир. Афсуски, бу иллат мусулмон жамиятида ҳам тарқалган. Ислом таълимотига - бундай ирим-сиримлардан ҳолидир. Чунки, Ислом - тавҳид дини ҳисобланади.
Мусулмон яхшилик ҳам ёмонлик ҳам Аллоҳдан деб билади, шунга иймон келтирган. Шунинг учун ҳам ҳеч бир нарса яхши ва ёмон аломатига эга эмас. Исталган нарса манба ёки сабаб бўлиши мумкин, холос. Агарда ўша манбани эзгулик йўлида ишлатилса, у - яхшилик учун, ёвуз мақсадларда фойдаланилса, у - ёмонликка сабаб бўлиши мумкин.
Бирор нарса ёки ҳолатни салбий воқеалик белгиси, деб тахмин қилаётганлар бу мас