Исмим бир бор сўйламадинг деб,
Айбдор қилма обрчуплик қиз,
Муҳаббатинг куйламадинг деб.
Чиқармадим ёдимдан бир он.
Исминг айтиб чарчади забон.
Сендан садо бўлмади сира
Муҳаббатдан куйлаган замон.
Барча эрда битта дард дема.
Ичингизда ғубор, гард дема.
Қора ботир гар қўл кўтарса,
У инсонни зинҳор МАРД дема.
Ҳар йигит ҳам бир эмас зинҳор.
Кўпларида эр ғурури бор!
Сен айтган у Қора ботирга
Хайф бўлсин сулувдек бир ёр.
Дейсан ҳаёт шуми нетайин?
Бошим олиб қаён кетайин?
Яхши аёл бўлмоқлик учун,
Кимга қарай, нелар этайин.
Тақдиринг ҳам у эмас эди,
Гул ёшлигинг ул номард еди.
Совға берса Ойбеклар бирда,
Шу матоҳни бердими деди
Бўлса ҳамки бўйлари узун,
Савияси калишдан пастда.
Азоб бериб сенга туну кун,
Касал қилди қара бир пасда.
Сенчи буни тақдирга йўйдинг,
Гоҳ йиғладинг, гоҳ бағринг ўйдинг.
Ҳали қирққа кирмайин туриб,
Дунёлардан бунча тез тўйдинг?
Қўй йиғлама, кўз ёши бекор.
Фойда бермас сенга у зинҳор.
Умид билан яшасанг ҳали,
Яхши кунлар келади Дилдор...
Присоединяйтесь к ОК, чтобы посмотреть больше фото, видео и найти новых друзей.
Комментарии 4