Предыдущая публикация
Руслар кулиб уни кутиб олган эмас.
Чин айтаябман, айтганларим ёлғон эмас,
Осон эмас мусофирга, осон эмас.
Совуқ кунда баланд уйлар қурган билар,
Иш йўғида халтуралар урган билар,
Ўн беш киши бир хонада турган билар,
Осон эмас мусофирга,осон эмас.
Ойлаб ишлаб, сўнг алданиб қолган билар,
Миллон ишлаб, қўлга 100минг олган билар
Ҳали етмай депортация бўлган билар,
Осон эмас мусофирга, осон эмас.
Бугун уйланиб, бир ой ўтмай учган билар,
Ёрин қумсаб ёстиғини қучган билар,
Кунда 10 бор милицияга тушган билар,
Осон эмас мусофирга,осон эмас.
Қиш келишин зор интизор кутган билар,
Ёшлик даври Россияда ўтган билар,
Бор аламин мағрур ичга ютган билар, Осон эмас мусофирга,осон эмас.
Присоединяйтесь к ОК, чтобы посмотреть больше фото, видео и найти новых друзей.
Нет комментариев