Хаёллар сураман, қалбда хаёжон.
Қўлимда қаламим ёзай, шеър ғазал,
Соғиндим мен бугун сизни Онажон.
Бир- куни бораман, соғинчга тӯлиб,
Кӯзимдан ёш оқар юзларим кулиб.
Юртимдан узоқда, юрагим тилиб,
Соғиндим мен бугун сизни Онажон.
Бу хаёт аёвсиз бағримни, эзиб,
Бормоқда бу кӯнглим хаётдан безиб.
Меҳмонман, юрибман
сахролар кезиб,
Соғиндим мен бугун сизни Онажон.
Гоҳида қувончдан, кулиб қӯяман,
Гоҳ эса, чидолмай кӯксим ӯяман.
Чӯққига осилиб, турган қояман,
Соғиндим мен бугун сизни Онажон.
Соғинчим, эшигин ёполмадим хеч!
Сиздайин дӯстни мен
тополмадим хеч!
Ичдаги дардимни айтолмадим хеч!
Соғиндим мен бугун сизни Онажон.
Мен кимга суянай? Мусофир бӯлсам!?
Ростидан йиғлаб-у, ёлғондан кулсам.
Бир- бора кӯрсам-у, қувончга тӯлсам,
Соғиндим мен бугун сизни Онажон.
Бу ерда ёлғизман, йӯқдир қувончим,
Паст бӯлсам, тепкилар йӯқдир
суянчим. Дардимни билишмас, йӯқдир
юпанчим, Соғиндим мен бугун сизни
Онажон. Соғиниб oғриндим, бугун Онажон...
Присоединяйтесь к ОК, чтобы посмотреть больше фото, видео и найти новых друзей.
Комментарии 12