Сизларга хам илиндим.
____Отам ўн етти ёшлигида, ярмаркада бир қизни учратиб қолади.Ўн тўрт ёшли бу қиз мовий рангли кўйлак ва сочига ҳам мовий ранг боғич тақиб олган эди. Отам қизни севиб қолади. Қизнинг катта бўлишини кутди. Ўн саккизга тўлганида ундан ўзига турмушга чиқишини сўради ва уйланди. Отам уни жуда ардоқлар эди...
____Улар жуда камбағал фермер эдилар. Онам сигирларни соғар, ҳамма ишларни қилар эди. Лекин улар шундай яшашар эдики, ўтган ҳар бир кундан қувонч ола билишар эди. Охиригича шундай бўлди. Бу эса жуда самимий, шундай таъсирли ва ажойиб эди!
____Мен яхши одамлар, яхши оилаларда, чойни ким қўйиши ҳақида жанжаллашишларини кўрар эдим. Бизникида эса, жанжал акс маънода бўлар эди. Ҳар бири чойни ўзи қўйишни хоҳлар эди. Ишни ҳар ким ўзига олишни истар эди. Қачон шеригинг ўзига кўпроқ оғирликни олишни хоҳласа, шунда сенда ҳам кўпроқ олиш истаги пайдо бўлади... Бу ерда жуда қизиқ механизмни кузатар эдим. Йўлдошинг зиммасига қанчалик кам олишни истаса, сенда ҳам кам олишга хоҳиш бўлади. Ва аксинча. Бу ерда тескари натижа кўрсатар эди. Ота Онам уйдаги ишларни, нохуш вазифаларни, қийин юмушларни бир-бирларидан тортиб олишга ҳаракат қилар эдилар....
____Мен яна шуни эслайман.
____Эрталаб Отам соқолини олаётганида ҳиргойи қилар, онам эса:
-- Дадажониси бас қилсангизчи куйлашни - фикримни жамлай ололмаяпман! – дерди.
____Онам қандайдир бир мактабгача бўлган муссасада ишлар ва эрталаблари ҳисобот ёзар эди. Отам эса, – қизиқ, нега шундай нарсалар эсда қоларкин, – шундай дерди:
-- Майли айтмайман. Сен эса, қачондир шундай ўйлайсан: "Афсуски у энди қўшиқ айтмаяпти. Қани эди куйласа", –дейсан.
____Уларнинг никоҳи бахтли ва қувноқ бўлган эди. Қалб ва интилишлар бирлиги. Мен мана шундай, чуқур ва жиддий, айни вақтда ҳар бир дақиқаси қувончли ва сурурли бўлган бошқа никоҳни учратмадим...
Ҳар тонг отамнинг ибодати билан бошланар эди. У шундай мўъжиза-хотинни, мўъжиза-севгини, мўъжизали туйғуларни ато этгани учун Ҳудога шукрлар қилар эди...
____Биз эса мана шундай буюк муҳаббат, ардоқлашлар соясида улғайдик...
Кейин мен сўрадим:
– Онанг?
– Онам ўн йил аввал вафот этди.
Мен дедим:
– Парвардигор!... Отангчи?
– Отам ҳаёт.
– Онангнинг ўлимига қандай бардош берди? Оғир бўлгандир?
– Нима деяпсан? Отам, айрилиқ азоби онамга эмас, ўзига тушгани учун ҳар куни Ҳудога шукрлар қилади...
Присоединяйтесь к ОК, чтобы посмотреть больше фото, видео и найти новых друзей.
Комментарии 1