_________
Одамлар мусибат пайтида тўрт даражада бўлишади.
Биринчи даража:
Ғазабланиш. Бунинг ўзи бир неча хил бўлади:
Дилидан ғазабланиши, Парвардигорига аччиқ қилиши ва Унинг қазои қадаридан норози бўлиши. Бундай қилиш ҳаромдир ва бу баъзан одамни куфрга ҳам етказади. Аллоҳ таоло айтади: «Одамлар орасида Аллоҳга бир четда (яъни сидқидилдан эмас, балки тил учида) ибодат қиладиган кимсалар ҳам бордир. Бас, агар унга (диндор бўлгани шарофатидан) яхшилик етса, ўша сабабли хотиржам бўлади, агар бирон фитна-бахтсизлик етса (диндан) юз ўгириб кетади.
У дунёю охиратда зиён кўради. Бу эса очиқ-аниқ зиёндир» (Ҳаж, 11).
Ғазабини тили билан изҳор қилиши, ўзига ўлим ва ҳалокат тилаб дуо қилиши ва ҳоказо. Бу ҳам ҳаромдир.
Ғазабини аъзолари билан кўрсатиши. Масалан, ёқаларини йиртиши, юзларига уриши ва сочларини юлиши каби. Буларнинг ҳаммаси ҳаром ва сабрга зид ишлардир.
Иккинчи даража:
Сабр. Шоир айтганидек, «Сабр ўз номи билан – таъми аччиқ, бироқ оқибати болдан шириндир». Бошига келган ушбу мусибат унга оғирлик қилади, бироқ уни сабр билан кўтаради. Ўша мусибатни ёмон кўради, бироқ иймони уни норозилик ва ғазабланишдан асрайди. Мусибатнинг келиши билан келмаслиги у учун баробар эмас. Мана шундай бўлиш мўмин учун вожибдир. Чунки, Аллоҳ таоло сабрга буюрган: «Сабр-тоқат қилингиз! Албатта, Аллоҳ сабр қилувчилар билан биргадир» (Анфол, 46).
Присоединяйтесь к ОК, чтобы посмотреть больше фото, видео и найти новых друзей.
Комментарии 21