Ассалом алейкум! Устозлар, биз боллар билан, ким уйланса тўйига малум миқдорда (10кг мол гўшти) пул йиғиб берардик. Бир дўстим тўйига яқин қазо қилди.(Аллох раҳматига олсин) у пулни оиласига етказиб бериш шартми бизга? Сабаби, бу йиғиндан мақсад тўйга қайтариш шарт эди.
«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:
- Ва алайкум ассалом! Шарт. Чунки сизларни ишингиз ҳеч қандай тўёна эмас. Тўёна деб бергани ҳам тўёна эмас, балки қарздир. Валлоҳу аълам!
Ассалому Алайкум! Ҳурматли устозлар, билишимча агар одам бир яқин инсони билан уришиб қолса, то улар ярашмагунларича улар қилган савобларию дуолари ўтмайди дейилган, лекин улардан биронтаси ярашишга бир қадам қўйиб буни кўп маротаба қайтарган бўлсаю, аммо иккинчи одам жавоб қайтармаган бўлса биринчи одамга гунох ёзилмайдими? Саволим ноқулайликлар туғдирган бўлса олдиндан узур сўрайман.
«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:
- Ва алайкум ассалом! Кечирим сўраган бўлса дуолари ижобат бўлишини умид қилинади. Узр сўрайдиган одам икки қисмга бўлинади. Қилган ишига пушаймон бўли ҳақиқатан узр сўраса кечиришга мустаҳиқ бўлади. Бундай одамни кечирмаган инсон ҳадисда қаттиқ қораланган. Ҳадисда Расулуллоҳ с