Президент қарори: халқ табобати аҳолига тиббий ёрдам кўрсатишнинг қўшимча усули этиб белгиланди
Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев «Ўзбекистон Республикасида халқ табобати соҳасини тартибга солиш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарорни имзолади. Қарор матни «ЎзА»да эълон қилинди.
Қарорга кўра, халқ табобати фаолиятини тартибга солиш, тўпланган тажриба ва салоҳиятдан самарали фойдаланиш, ушбу соҳадаги норматив-ҳуқуқий базани шакллантириш ҳамда халқ табобатининг усуллари ва ютуқларидан самарали ва хавфсиз фойдаланиш учун шарт-шароит яратиш мақсадида:
- халқ табобати аҳолига тиббий ёрдам кўрсатишнинг қўшимча усули сифатида эътироф этилади;
- халқ табобати усулида хизмат кўрсати