Муҳаммад Мутаваллий Шаъровий раҳимаҳуллоҳнинг сўзларидан:
- Агар ҳақ сўзни айтолмасанг, ботилга қарсак чалма!
- Агар сенга ҳасад қилувчини тополмасанг, билки, сен муваффақиятсиз инсон экансан.
- Аллоҳга, бирор нарса бериши учун эмас, рози бўлиши учун ибодат қил! Агар рози бўлса, неъматлари билан сени ҳайрон қолдиради.
- Одамларнинг тадбирларидан хавотирга тушма! Уларнинг қўлларидан келадиган энг охирги иш Аллоҳнинг иродасини амалга оширишдир.