Тиббиёт институтида ўқиганим учун кеч уйланганман.Хирург- онкологман.Қизилўнгач саратони билан оғриган беморларни даволайман.
Умид ёлғиз ўғлим.Учта қиздан кейин Аллоҳ орзумизни ушалтирган.У туғилганида роппа- роса қирқ ёшда эдим.Умиднинг томоғи тез- тез оғригани учун роса авайлардик.Айниқса ойиси ҳар доим кўз-қулоқ эди:
— Умиджон, совуқ сув ичиб қўйма!
— Болам, овозинг бошқача, томоғинг оғрияптими?
«Асраган кўзга чўп тушар», деганлари рост экан. Ўшанда Умид ўн беш ёшда эди.
— Томоқни очадиган дори олиб келинг, — деди аёлим телефон қилиб. Билдимки, ўғлимнинг яна томоғи оғриган.Ўша куни унинг иссиғи чиқиб, роса безовта бўлди. Укол қилдим. Дори ичирдим. Аҳволи яхшилангандек бўлди. Бир ҳафт